Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарси (75-дарс). Ислом динининг нақадар афзаллиги

14:00 / 04.03.2020 5948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا مَا لَمْ يَتَكَلَّمُوا أَوْ يَعْمَلُوا بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар».

Икки ҳадисни Имом Муслим ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.

Ислом дини ёмонликнинг умуман юзага чиқмаслиги тарафдори эканлигини ушбу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Бу ҳадиси шариф ҳар бир кишига улкан руҳий-маънавий таъсир ўтказиши турган гап. Одам инсончилик юзасидан гоҳида баъзи бир ёмон ишларни қилишни кўнглидан ўтказиши ёки ўзича гапириши мумкин. Кейин эса уни ташида ҳам айтиши мумкин. Ташида айтиши ёмонлик томон қўйилган қадамдир. Ундан кейин яна бир қадам босилса, ёмонлик амалга ошади. Шунинг учун ёмонликни умуман юзага чиқармай туриб, йўқ қилиш керак. Банда ёмонликни кўнглидан ўтказган бўлса ҳам, Аллоҳ уни кечириб юборади, унинг «номаи аъмоли»га ёмонлик ёзилмайди. Бу билан инсонни ёмонликдан уни кўнглидан ўтказган пайтидаёқ қайтариш чораси кўрилмоқда.

Демак, баъзи вақтларда ёмонликни кўнглидан ўтказиш ҳоллари юзага келса, дарҳол ушбу ҳадиси шарифни эслаб, хаёлдаги сўзни гапирмаслик ва унга амал қилмасликка уринишимиз лозим.

Дунёнинг деярли ҳамма юртларида жиноятнинг олдини олиш бўйича илми нафс (психология) мутахассислари тайёрлашга катта куч ва маблағ сарфланиб, қанчадан-қанча оворагарчиликлар бўлмоқда. Исломда эса бу муаммо аллақачон ҳал этиб бўлинган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
... . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Уч нарса иймоннинг аслидандир .Лаа илааҳа иллаллоҳ, деган кимсага давоми...

5611 13:14 / 30.09.2020
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, давоми...

2077 19:00 / 03.09.2025
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимРАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИВАСАЛЛАМНИНГ ВАСИЯТЛАРИ .Лаа илаҳа иллаллоҳ,нинг фазли 1тавсия Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

17293 16:59 / 08.04.2016
.Таяммум, сўзи луғатда .қасд қилиш, маъносини билдиради. Шариатда эса .Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга давоми...

3096 19:00 / 16.11.2023