1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Иймон заифлигининг аломатлари

09:00 / 01.03.2023 4240 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.
2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.
3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.
4. Суннатдан узоқлашиш.
5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув ҳисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик ҳисси бўлмаслиги. 
6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.
7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.
8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.
9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.
10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.
11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.
12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.
13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.
14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш.
15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш.
16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Дажжол Макка билан Мадинадан бошқа ҳар бир давоми...

3478 16:57 / 31.12.2024
Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш, ғофиллардан эса эҳтиёт бўлиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёмон давоми...

773 15:41 / 04.09.2025
Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд давоми...

4575 17:00 / 27.04.2022
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Жоним қўлида бўлган Зот давоми...

2793 10:14 / 25.01.2025