1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш | Ўн саккизинчи ҳақ

15:41 / 04.09.2025 772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш, ғофиллардан эса эҳтиёт бўлиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёмон ҳамсуҳбатдан ёлғизлик яхшироқ, яхши ҳамсуҳбат эса ёлғизликдан яхшироқдир”, деганлар.

Агар ғофил кимсалар билан кўп ўтирилса, ҳар ўтирганда унинг динида қанчадир миқдорда нуқсон пайдо бўлади. Тасаввур қилинг, ҳар ғофил билан ўтирганда улар кишининг юнгли кийимидан бир дона юнг ёки соқолидан бир дона мўй юлиб олаверса, тез орада уни бесоқол (соқолсиз) ва яланғоч бўлиб қолиши эҳтиёткор бўлишига етмайдими? Дин учун эҳиёткор бўлиш эса бундан ҳам зарурроқдир.

Ёмон ҳамсуҳбат ҳар томонлама салбий таъсир ўтказади, яхшиси эса кони фойдадир: “Яхши ҳамсуҳбат гўё мушк эгасига ўхшайди, унга сендан ҳеч нарса (наф) етмаса ҳам, унинг ҳидидан баҳраманд бўласан. Ёмон ҳамсуҳбат эса темирчининг босқонига ўхшайди. Сенга унинг ёмонлиги етмаса ҳам исидан юқтириб оласан”.

Демак, биз улфат бўлган кишилар бизга фойдаси тегадиган ёки бизнинг уларга фойдамиз тегадиган кишилар бўлмоғи лозим. Акс ҳолда икки томонлама йўқотишлар бўлиши тайин.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирган эдилар. Музар қабиласидан бир гуруҳ кишилар келишди. Улар ялангоёқ, кийимлари эскириб кетган эди. давоми...

2210 12:05 / 25 январь
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, давоми...

4851 10:00 / 21.02.2022
Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз. . ,. . давоми...

5096 14:00 / 03.05.2023
Гарчи муболаға ва кўп сўзлаш билан бўлса ҳам Исломнинг тақозоси икки аразлашган мусулмонни яраштиришдир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамлар давоми...

935 13:20 / 07.08.2025