1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (саккизинчи мақола)

11:44 / 16.01.2023 5857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8-савол: «Вафот этган ғайридинлар ҳақига Аллоҳдан раҳмату мағфират сўраш жоизми?»


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Бугунги кунда кўплаб инсонлар «Вафот этган ғайридинлар ҳақига Аллоҳдан раҳмату мағфират сўраш жоизми?», деб сўрайдилар. Айниқса, ижтимоий тармоқларда бу савол кўп сўралиб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.

Мисол учун: «Яҳудий, насроний ёки бошқа динга эътиқод қилувчи кимса вафот этса, ўша одам ҳаётлик пайтида жамият ислоҳига, ривожига хизмат қилган, фойдали бирор ускуна кашф этиб, инсониятга тақдим этиб кетган, хуллас ўзидан яхши ном қолдирган ёки спортдаги маҳорати билан инсонларнинг ёдида қолган Марадона каби машҳур кимса бўлса, нега уларнинг ҳақларига «Аллоҳ раҳматига олсин» деб дуо қилиб бўлмайди?

Нега Ислом дини ғайридинлар ҳақига мана шу тарзда дуо қилишни тақиқлаган» каби саволларга қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

«Фаразан, вафот этган бирор ғайридиннинг олдига ўлимидан бироз аввал бориб: «Сен вафот этганингдан кейин, Аллоҳдан сен учун раҳмат, мағфират тилашимизни хоҳлайсанми?», деб сўрасак, у ўйланиб ўтирмасдан: «Йўқ, менинг ўз диним, ақийдам, пайғамбарим бор. У мени қутқаради. Сен менинг ҳақимга раҳмат сўраб дуо қилишинга эҳтиёжим йўқ», дея жавоб берган бўларди. Чунки у бизнинг динимизга эътиқод қилмайди, Қуръонга, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга иймон келтирмайди.

Мусулмон бўлмаганларга Аллоҳдан раҳмат сўраш жоиз эмас десак, баъзиларга ёқмайди. Бизнинг вафот этган ғайридинга нисбатан раҳмат сўраш жоиз эмас дейишимиз ва раҳмат сўрамаслигимиз ўша одамни ёмон кўрганимиз учун эмас, балки эътиқодимиз бунга рухсат бермагани учун шундай қиламиз. Биз мусулмонлар ер юзидаги барча инсонларни яхши кўрамиз, уларга Аллоҳ таолодан иймон, ҳидоят, нур, саодат беришини сўраймиз. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг ҳақига: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар нима қилаётганларини билмаяптилар» ёки «Аллоҳим, Давс қабиласини ҳидоят қилгин ва уларни ҳузуримизга мусулмон ҳолларида келтиргин» деб дуо қилганлар. Биз ҳам Аллоҳ таолодан бутун инсоният ҳақига Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўраган нарсаларини сўраймиз. Аммо ақийдамиз рухсат бермагани учун ғайридин ҳолда вафот этганларни ҳақига раҳмат-мағфират сўрамаймиз. Чунки, у Пайғамбаримизга, динимизга иймон келтирмаган. Исломни хоҳламайдиган кимсага қандай қилиб биз мусулмонлар Исломнинг шиори бўлган раҳмат сўраб дуо қилишни татбиқ этиб, нафсимизни шунга мажбур қиламизми?

Норози кимсалар: «Таниқли футболчи Марадонанинг ҳақига Аллоҳдан раҳмат сўраб нега дуо қилмадинглар» деб савол берадилар. 

Юқорида айтганимиздек, биз инсонларни яхши кўрамиз, ғайридинлар ҳақига Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраб дуо қиламиз, ҳар бир инсонни ўз ўрнига қўямиз. Бироқ ақийдамизга зид амал қилмаймиз. Нега биз ўз нафсимизни ақийдамизга қарши бўлган амалга мажбурлашимиз керак?! Бу масалаларга мантиқ асосида ёндашиб кўрайлик. Бу ёмон кўриш масаласи эмас, балки ақийдага тегишли нозик масала. 

Қаранг: «Бирортангиз бошқа дин раҳнамоси томонидан ўз диндошларига: «Вафот этган мусулмоннинг ҳақига раҳмат сўраб дуо қилинглар», деб айтганини биласизми ёки эшитганмисиз?!». Асло эшитмагансиз, бундай ҳолат бўлиши мумкин эмас. Шундай экан, нега биз мусулмонлардан вафот этган ғайридинлар ҳақига раҳмат сўраб дуо қилишимизни талаб қиляпсизлар. Яна ўша гап, бизнинг ақийдамиз бунга рухсат бермайди.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда очиқ-ойдин:

 

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ

 

«Набийга ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар олов соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир» (Тавба сураси, 113-оят) деб марҳамат қилган.

Биз мусулмонлар бу оятни четлаб ўтолмаймиз. Биз яшаб турган ғайридинлар ҳақига иймон, ҳидоят, ўзимизнинг ҳақимизга эса ҳидоятда бардавом бўлиш ва гўзал хотима сўраб дуо қиламиз. Аммо вафот этган ғайридин ҳақига раҳмату мағфират сўраб дуо қилмаймиз. 

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдим, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим, бир танишим quotнамоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайдиquot, деди. Ҳақиқатдан ҳам давоми...

5521 21:40 / 27.04.2016
Бир ҳадисда айтилишича, бир инсон намоз ўқиётганида онаси чақириб қолади ва у онасига жавоб бермайди. Шунда онаси уни юзинг фоҳишани юзини кўрмасдан ўлмагинrdquo давоми...

7536 15:53 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Мани бир оёғим яхши букилмайди. Намоз ўқигани масжидларга борганимда намоз вақти бошимни жойнамозга қўйганимда ҳалиги чап оёғим орқамдаги давоми...

5164 09:25 / 04.05.2018
Ассалому Алайкум Шайх ХазратлариМен яқинда намоз ўқишни бошладим, шу сабабли ибодатда бир саволим бор эди. Яқинда мен Имом Бухорийнинг Саҳиҳ ҳадисларини ўқиб бир давоми...

5038 21:05 / 25.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021