1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандимнинг дўстлари намоз ўқимайди

16:00 / 16.01.2023 2689 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи оталар фарзандимнинг дўстлари: «Намоз ўқимайди» деб шикоят қилади. Шу туфайли болам намозга дангаса бўлиб қолишига туртки бўляпди. Бола масжидга деб чиқиб, йўлда ўртоқларини кўриб, улар уни ўйнашга чақиради. Масжидга боришни ўрнига улар билан ўйнашга боради. Уйга қайтгандан сўнг: «Намоз ўқидингми?» деб сўрасанг, у сенга ёлғон гапиради. Бунинг барчаси намозни ўқимайдиган дўстлари туфайлидир. Баъзи пайт фарзандинг ўртоқлари билан ўтиришга боради, улар билан бирга ўтирганида намозга азон айтилади. У энди намозга туриб кетмоқчи бўлганида, дўстлари унинг устидан кулишади. Унинг иродасини сўндириб: «Уйга борганингда ўқийсан. Бизга артистлик қилма. Бу намоз ўқийдиган вақт эмас. Агар ҳозир кетсанг, кейин сен ўйинга кирмайсан» деб айтишади.
Яна намозни руҳини сўндирадиган бошқа гапларни айтишади. Намозни ташлаган ёмон ўртоқларни оқибати у намозига талаб қўяди. Буни қандай ҳал қилса бўлади?!
Оталардан бири айтади: «Мен фарзандимнинг дўстларини кўрдим. Фарзандим намоз ўқимай қолишига сабабчи бўлиб қолишган эди. Негаки, улар ёмон дўстлар эди. Мен қайта-қайта фарзандим улардан узоқлашиши учун ҳаракат қилдим. Ҳар қандай насиҳатлар қилганимда ўғлим мендан узоқлашиб кетаверди, балки ўртоқларига янада суяниб қолди. Баъзи пайтларда ўғлимни дўстлари уни сўраб келишганда, у уйда бўлса ҳам, мен ўртоқларига уйда йўқ деб айтар эдим. Ўғлим буни билиб қолса, уни жаҳли чиқиб, дўстларига югуриб етиб олар эди. Шуни англаб етдимки, мен уни ўртоқларидан қўпол йўл орқали узоқлаштирмоқчи бўлганим учун улар билан кўпроқ бирга бўлишига олиб келар экан. Энг ҳақ йўл эса, уни ижобий йўл билан узоқлаштириш керак экан. Жуда кўп ўйлаб фикрлаганимдан кейин, бошқа ечим топдим. Ёшлигидан тарбия бериб бориш керак экан. Ёмон дўстлардан эҳтиёт бўлиб, уларни қўлларидан ушлаб яхши йўлга бошлаш керак. Фарзандимни ўртоқларига намоз ўқитиш қўлимиздан келмаса, у болалардан ўзи йироқ бўлади. Яъни, қисқача айтадиган бўлсак, мен фарзандимни намоз ўқиши учун ундайман, у эса ўртоқларини ундайди. Агар дўстлари намоз ўқишса, нур устига аъло нур бўлади. Бироқ ўртоқлари намозни адо этишмаса, ўғлим секин ўзи улардан узоқлашишни бошлайди. Негаки, унга мулойим гапириб, барчасини тушунтирганимдан кейин у менга ён босиб, ўртоқлари намоз ўқимаяпганини кўриб ўзи улардан узоқлашишни бошлайди».
Яна бошқа оталардан бири айтади: «Фарзандимнинг дўстларни ёмонлигини яхши биламан. Шунинг учун ёшлигидан фарзандимни мана шу нарсадан йироқ қилишга ҳаракат қилдим. Бир куни мен ундан: «Ўғлим сен дўстларинг билан бирга бўлганингда азон овозини эшитсанг нима қиласан? Кетдик масжидда намоз ўқиймиз деб айтсанг, улар бизни таҳоратимиз йўқ уйга бориб ўқийсан деб айтишса сен қандай йўл тутар эдинг?» деб савол бердим. Сўнгра суҳбатимиздан кейин: «Сен уларга айтасан, мен намоз ўқигунимча кутиб туринглар. Агар йўқ деб айтишса, кетаверинглар дейсан» деб айтишни унга уқдирдим. Яна ҳайратлантирадиган нарсаси мен бу фикрни унга ёшлигида айтган эдим. Бу фикрни ўғлим неча йилдан кейин такрорлаганимда уни ҳали ҳам бажармоқда. Агар мен уни ёшлигида уқтирмаганимда, балки ҳозир бошқа иш бўлиши мумкин эди. Негаки, мен унга анча нарсаларни ўргатдим. Ўртоқлари нима деб савол берса, унга чиройли қилиб жавоб беришини уқтирдим. Бу гапларни ўзи тушуниб етганидан кейин секин ўрганишни бошлади. Негаки, ўртоқларида анча босим бўлади. Бу босимни кўпчилик кўтара олмаганидан кейин ўртоғини йўлида кетаверади. Фарзандимга босим бўлаётганда у билан курашишликни ўргатдим. Босимга бўйсунмасликни ўрганди. Дўстларни ҳам танлаб дўстлашадиган бўлди».
Оналардан бири айтади: «Мен фарзандимга дугоналар ким эканлигини англаб етишни ўргатдим. Уларни босқичма босқич қўйишини айтдим. Қайси дугонаси намозини муҳофаза қиладиган бўлса, у Аллоҳга ва фарзандимга яқин бўлади. Бироқ қайси бир дугонаси намоз ўқимай, ота-онасини айтганини қилмайдиган бўлса, қизим улардан узоқ юришини тушунтирдим. Негаки, у Роббисини хаққига риоя қилмайдиган ва ота-онасини ҳам айтганини қилмайдиган фарзанддир деб тушунтирдим. Бундан кейин у дугона танлашда адашмайдиган бўлди».


Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида 
Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизлардан бири айтади .Ёшлигимда отам .Ким намозини ўқимаган бўлса, ифторлик вақтида мен билан бирга ўтирмасин, дер эдилар. Агар бизни орамизда бомдод намозини давоми...

3988 14:30 / 06.05.2022
Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади. Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир. Бу ҳолда имом давоми...

6956 05:00 / 09.01.2017
Изоҳ .Хало, деганда қазои ҳожат тушунилади. Инсон қазои ҳожат қилаётганида холи қолиши учун хало, дейилган. алМуғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳу .Пайғамбар давоми...

8579 05:00 / 04.01.2017
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг муваффақиятлари ва отаоналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан .Аллоҳнинг давоми...

6523 11:00 / 14.01.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021