1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мўмин мўминга биродардир

15:53 / 08.02.2023 2702 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳужурот сурасининг 10-оятида: «Албатта, мўминлар биродардирлар...» деб марҳамат қилган. Ҳар бир мўмин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан бир бино каби бир-бирлари билан мустаҳкам боғланишлари керак. Бир-бирларига ҳар томонлама ёрдам ва кўмакка шошилишлари, ғам-ташвишларига шерик бўлишлари лозим. Бу дунё имтиҳон, синов дунёсидир. Аллоҳ бандаларини турли ҳолатлар билан имтиҳон қилади. Жумладан, бугун мусулмонлар, қўшнилар бошига тушган ташвиш, мусибатга бепарво бўлмаслигимиз керак. Ўз ташвиши, иш-рўзғор юмушлари билан бўлиб, атрофдаги воқеаларга эътиборсиз бўладиган кишилар тоифасидан ҳам ёмони бировнинг бошига тушган мусибат учун устидан куладиган, воқеа-ҳодисалар юзасидан калта фикр қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, барча ишлар Аллоҳ таолонинг тақдири ва иродаси билан бўлади. Лекин бу илоҳий тақдир натижасида мусибатга учраганларга ёрдам қўлини чўзиш, ҳақиқий, комил мусулмонлигини намоён этади. Айниқса, бугун қардош халқ, миллонлаб мусулмонлар истиқомат қиладиган Туркия диёри ва бошқа минтақаларнинг бир неча шаҳарларида рўй берган зилзилада минглаб инсонлар вафот этди. Бир неча ўн минг одамлар эса жароҳатланиб шифохоналарга ётқизилдилар, биноларга шикаст етди.

Берилган маълумотларга кўра, 2023 йил, 6-февраль ярим тунда рўй берган Туркия жануби-шарқидаги кучли зилзила қурбонлари сони бугун 4 мингдан ошди. Қардош юрт аҳли, мусулмонлар бошига тушган бу мусибатдан фойдаланиб, баъзи ғарб маълумотларида нохолис маълумот ва хабарлар бераётганлар, салбий фикрлар билдираётганлар ҳам топилди. Ўзини инсон санаган ҳар бир киши соф инсонийлик нуқтаи назаридан ҳамдард ва мадад қўлини чўзиши лозим.

Алоҳида эътироф этиш жоизки, юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, фаровонлик Аллоҳ таолонинг биз мусулмонларга берилган энг азиз ва бебаҳо неъматларидандир. Бугун бутун дунё мусулмонлари офат келган, мусибат билан синалаётган турк ҳалқи, мусулмон биродарлари хаққига масжидларда Қуръони Карим хатмларини бағишлаб, дуолар қилишмоқда. Дунёдаги турклар эса юртига ёрдам бериш мақсадида ўзаро жипслашмоқда. Биргина АҚШдаги турк диаспораси Туркия жанубида кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган, минглаб одамлар ҳалок бўлган ва вайроналар остида қолиб кетган катта зилзила оқибатларини тугатиш учун уч миллион долларлик ёрдам сафарбарлигини бошлаб юборган.

Азиз биродарлар, мусулмонлар бошига тушган бундай синов, мусибат пайтида ўзаро бирдам бўлайлик. Зилзилада вафот этган инсонлар учун дуода бўлайлик. Бу мусибатда ҳалок бўлганлар Аллоҳ таоло шаҳидлик мақомини насиб этсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», деганлар.

Имом Бухорий ривояти.

Табиий офатлар – зилзила, кўчкилар, сув тошқинлари Аллоҳнинг синовидир. Бундай синов бошига тушган кишиларга ҳамдардлик билдириш, табиий офат оқибатида вафот этган дин қардошларимизни эслаш, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қилиш мусулмон киши зиммасидаги бурчдир.

«Qur’on TV» илмий-маърифий онлайн  телеканали бош раҳбари 
Абдуҳаким қори Матқулов

 

Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидининг мутавалли ёрдамчиси Абдужамил ака давоми...

2132 12:55 / 29.09.2020
2022 йилнинг январьсентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давоми...

1427 18:28 / 06.11.2022
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2318 16:59 / 01.05.2022
Мисрнинг Ахалия шаҳри марказидаги Мит Сальсиль шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан ташкил этилган мавлид давоми...

2451 17:05 / 26.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021