1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳазратни хотирлаб...

13:20 / 02.04.2023 2158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари биз каби ўша пайтда эндигина исломни ҳис қилиб, илмсизлиги билан ҳар кўчага кириб кетиши мумкин бўлган ёшлар учун ҳақиқий тўғри йўл кўрсатувчи устоз, йўлни ёритувчи маёқ бўлган эдилар десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. 

Ҳали адабиётлар кам, ҳаётда, тижоратда, турмушда ҳар куни учраб турадиган саволларга жавоб топиш, кимдан энг тўғри жавобни олиш мумкин дея боши қотиб юрган миллонлаб ёшларга, ҳатто ҳар бирига (!) бир ўзлари жавоб беришга бел боғлаганлари, шу билан бир вақтда тинимсиз чиқаётган китоблар бу оддий одамнинг ақлига сиғадиган иш эмас эди. Ўзим ўшанда вилоят почтаси қошида очилган ягона интернет кафеда savollar. uz сайтига ишдан кейин бориб мени қизиқтирган саволларга мендан аввал сўраганлар учун берилган жавобларни излаб кўрар, агар топмасам тўғридан тўғри ўзларига ёзар эдим. Ҳатто катта ўғлимизни исмини ҳам у кишидан сўраб қўйган саволим ҳозир ҳам сайтда турибди. Устоз айни дамда тириклар орасида бўлмасада қолдирган илмий мерослари тириклар орасида тирик турибди. Алҳамдулиллаҳ..

Ҳатто яқинда мени қийнаган бир саволга кўпгина манбаалардан жавоб топа олмагач, кутмаган ҳолатимда Аллоҳнинг фазли ила Ҳазратнинг сайтларидан, Ҳазратнинг ўзларидан жавоб олдим. Ўшанда айнан шу ҳолатга кимдир тушган, жавоб тўлиқ берилган эди! СубҳанАллоҳ!

У кишида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларини кўрдим.

У киши тимсолида ҳолис ниятнинг ҳосилини баракасини кўрдим. 

Аллоҳ Ҳазратни Ўз рахматига буркасин, тириклик пайтларида исмларига муносиб пайғамбаримизга Содиқ бўлдилар,охиратда, жаннатда Ул Муборак зот билан абадий бирга бўлсинлар... Роббимиз бизларнинг ҳам зурриётларимиздан шундай Раббоний олимларини чиқарсин...Омийн

Илёс Нарзиев facebook саҳифасидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАлий розияллоҳу анҳу Абу Ҳанифанинг боболари ва зурриётларига қилган дуолари ҳамда Шаъбийнинг Абу Ҳанифани тўғри йўлга йўналтириши натижасида у давоми...

3914 11:00 / 19.01.2021
Олим, кашфиётчи, шоир, табиб, математик, астроном, кимёгар Аббос ибн Фирнас 810 йилда Андалусиянинг Рунда шаҳрида таваллуд топди. У Андалусиядаги умавий ҳокимлардан давоми...

2985 09:00 / 07.10.2021
Шайх аллома Муҳаммад Лутфий Файюмий раҳимаҳуллоҳ бомдоддан бир ярим соат олдин уйғонар эди. Нафл намозлар, улардан тасбеҳ намозини адо этарди. Сўнгра, қиблага давоми...

3738 11:00 / 28.01.2023
Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди .Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва давоми...

2815 14:02 / 10.09.2021