1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Гуноҳнинг ошкораси ва пинҳонасидан юз ўгириш

16:00 / 06.04.2023 2583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганлар:
Аллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Ажаб эмаски, Роббингиз ёмонликларингизни ўчирса ва сизни остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса...» (Таҳрим сураси,8-оят).


«Ва гуноҳнинг ошкорасини ҳам, махфийсини ҳам ташланглар! Гуноҳ қилувчилар албатта гуноҳларига яраша жазоланажаклар» (Анъом сураси, 120-оят).


(Бу оятлардан англашиладики) гуноҳлардан тавба қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир. Ҳеч бир инсон бундан мустасно бўлиши мумкин эмас. Чунки ҳатто пайғамбарлар ҳам тавба қилишдан истисно бўлмаганлар. Пайғамбарларнинг охиргиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
«Қалбимга бир оғирлик келган вақт, бир кечаю кундузда етмиш марта Аллоҳдан истиғфор сўрайман».


Қулнинг ҳақлари билан алоқаси бўлмаган — зино қилиш, спиртли ичимликлар ичиш, чолғу асбоблари тинглаш, номаҳрамга қараш, таҳоратсиз мусҳафга тегиш ва ақидага бидъат қилиш каби Аллоҳнинг ҳаққига оид гуноҳлардан тавба, пушаймонлик, истиғфор айтиш, хафа бўлиш ва Аллоҳ таолодан узр сўраш билан бўлади. Фарзлардан бири тарк қилинса, унинг тавбаси фақат ўша фарзни қазо қилиш билан мумкин бўлади.


Гуноҳлар бандаларнинг ҳақлари билан боғлиқ бўлса, ноҳақ олинган молни қайтариш, ҳақ эгаларидан ҳалоллик олиш, уларга яхшилик қилиш ва дуо қилиш билан уларнинг тавбаси мумкин бўлади. Агар ҳақ эгаси вафот этган бўлса, у учун истиғфор сўраш, яхшилик қилиш ва мулкни ҳақиқий эгасининг фарзандлари ва меросхўрларига қайтариш керак. Агар меросхўрлар маълум бўлмаса, ноҳақ олинган мол ёки содир этилган жиноят миқдорида, ҳақ эгаси ёки ноҳақ зулмга учраган шахс номидан садақа берилади.


(Мактуботи Имоми Раббоний, 2-жилд, 66-мактуб).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло дейди.Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик ndash кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг ndash ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир, Шўро сураси, давоми...

4480 15:03 / 12.11.2018
Аллоҳ таоло айтади.Эй мўминлар, хамр маст қиладиган ичимлик ичиш,қимор ўйнаш, бутлар яъни, уларга сиғиниш ва чўплар яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш шайтон давоми...

5342 15:02 / 13.07.2019
Ҳаё зинокорлик ва бузуқлик йўлидаги энг катта тўсиқдир. Лекин қайси банда зино йўлига юрса, энг аввал ундан ҳаё жавҳари кетади ва беҳаёлик унинг табиатига давоми...

1872 15:30 / 12.04.2025
Ҳадиси шарифда шундай дейилади .Назар солувчи ва назар солинган яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берганни Аллоҳ лаънатласин, Мишкоти давоми...

2721 10:59 / 28.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021