1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ақл бовар қилмас уйғунлик

11:00 / 29.04.2023 4249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган мўъжиз — лол қолдирувчи китоби Қуръони Каримнинг мўъжизаларга бойлиги унинг илоҳий Калом эканига очиқ-ойдин далилдир. У илк нозил қилинган пайтларда кўпчилик ундаги айрим маълумотларнинг асл моҳиятини англай олмаган бўлса, замонамизга келиб олим ва мутахассислар Қуръоннинг аввалда маълум бўлмаган сир ва мўъжизаларини кашф этишга муваффақ бўлишмоқда. Қуръондаги ададий мўъжизалар ҳам компьютер ихтиро қилиниши билан очилди. Албатта, сон ва саноқ билан боғлиқ мўъжизалар туфайли Қуръони мажиднинг эътибори ва обрўси ошиб ҳам кетмайди, камайиб ҳам қолмайди, қиёматгача Аллоҳ таолонинг мўъжизаси бўлиб қолаверади.


XX асрнинг охирларига келиб, замонавий компьютер технологияси ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар Қуръони Каримдаги ҳарфлар, калималар, сонлар орасида ҳам ўзаро мўъжизавий боғлиқлик мавжудлигини исботлади.


Маълум бўлишича, Қуръони Каримда «дунё» (ад-дуня) ва «охират» (ал-ахиро) сўзлари элликдан зиёд оятда бирор марта ёнма-ён келмагани ҳолда, бир хил миқдорда - 115 мартадан такрорланади. «Шайтон» ва «фаришта» (малак) сўзлари ва маънолари ҳам Қуръонда бир хил - 68 мартадан келади. «Ўлим»  (ал-мавт) сўзи ҳам, «ҳаёт» сўзи ҳам 145 мартадан такрорланиб келган, яъни ҳаёт қанча бўлса, ўлим ҳам шунчадир.


«Иймон» сўзи ва унинг ҳосилалари эса 811 марта келади. Қуръонда «илм» сўзи 782 марта, унинг синоними «маърифат» сўзи 29 марта келган, икковисини қўшсак, буларнинг йиғиндиси ҳам 811 га тенг. Илм-маърифат қанча бўлса, иймон ҳам шунча.


Раҳмон сурасининг 31-оятидан бошлаб, дўзах ва гуноҳкорлар тасвирланади. Мазкур сурада «Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсизлар» жумласи 31 марта қайтарилади.


Дўзах борасида сўз кетганда, мазкур сўроқ 7 марта такрорланади. Суранинг 46-оятидан бошлаб эса, жаннат тасвири келади ва мазкур сўроқ 8 марта такрорланади. Асл манбалардан маълумки, дўзахнинг дарвозалари 7 та, жаннатники - 8 та.


Бундай мутаносиблик Қуръони Каримнинг бошидан-охиригача барча сўзлари ва ҳарфларига тааллуқлидир. Масалан, яратилганлар - фаришта, инсон ва жинларга нисбатан берилган «улар айтдилар» (қолу) ибораси 332 марта такрорланади. Ҳайратланарлиси шундаки, Аллоҳнинг бандаларга нисбатан буюриб, «айтинг» (қул) деган сўзи ҳам 332 марта келади.


«Бахтсизлик» сўзи (аш-шидда) ва ундан ҳосила сўзлар Қуръонда 102 марта тилга олинади. «Сабр-бардош», «тоқат» маъносидаги (ас-сабр) сўзи ҳам 102 марта келган. Бошга қанча қийинчилик, машаққат тушса, демак, шунча сабр қилиш керак.


«Жазо» ва ундан келиб чиққан сўзлар 117 та, Қиёмат кунига чин дилдан ишонувчиларни афв этувчи «кечирим» (ал-мағфиро) сўзи эса роппа-роса икки баравар кўп, 234 марта келган.


«Қуръон» сўзи 80 марта тилга олингани ҳолда, унинг нозил бўлишини ифодаловчи «ваҳий» сўзи ҳам 80 бор келади.
Қуръони Қаримда «элчи» (ар-расул) сўзи - 368 марта, «пайғамбар» (ан-набий) сўзи - 75 марта, «хушхабар келтирувчи» (ал-башир) - 18 марта, «огоҳлантирувчи» (ан-назир) сўзи - 57 марта тилга олинган. Ҳаммаси - 518 та. Энди иймонлиларга хушхабар келтирувчи ва огоҳ этувчи пайғамбарларнинг исмлари Қуръони Каримда неча бор зикр қилингани ҳисоблаб чиқилса, ҳайратда қоласиз, чунки бу исмларнинг умумий сони ҳам 518 тани ташкил этади.
Эътибор берсангиз, Ийсо ва Одам алайҳиссаломларнинг исмлари Қуръони Каримда 25 мартадан тилга олинган. Зеро, Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 59-оятида: «Албата Ийсонинг мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидир...», дейди.


Тавба сурасида «Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунида белгилаб қўйганидек, ўн икки ойдир», дейилган (36-оят). Мўъжизани қарангки, Қуръони Каримда «ой» (аш-шаҳр) сўзи 12 марта (ойлар миқдорича) такрорланади. Яна «кун» (ал-явм) сўзи - 365 марта (йилдаги кун ададига тенг) ва «кунлар» (ал-айём) сўзи - 30 марта (бир ойдаги кунлар сонига тенг) тилга олинади. Бундай тенглик ва мутаносиблик тасодифий бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта.


«Ҳилол» тақвими 1 сонидан


Ушбу тақвим Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2325-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Итлар кучли ҳид билиш сезги органига эга. Уларда инсонларга нисбатан кўп миқдорда ҳид билиш ҳужайралари мавжуд. Шу сифат орқали итлардан Ички Ишлар ходимлари ва давоми...

3078 11:17 / 13.12.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Алиф лаам мийм. Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир, Бақара сураси, 12 оятлар.Алиф лаам давоми...

7406 15:05 / 26.08.2020
Илмий тадқиқотлар хушбўй ҳидларнинг афзалликларини ва уларнинг маълумотни сақлайдиган мия ҳужайраларини фаоллаштиришдаги ролини тасдиқлайди Германиялик давоми...

3239 13:08 / 28.09.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, давоми...

20855 16:00 / 20.12.2018
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021