1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонлар ҳар соҳада пешқадам бўлган

14:00 / 10.05.2023 1654 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

 

Андалусиялик машҳур олим Абдуллоҳ ибн Байтар (1190-1248) ўрта асрларда йирик ўсимликшунос ва фармацевт сифатида шуҳрат қозонган бўлиб, 1400га яқин доривор ўсимликлар ва ўтларни тавсифлаган, улардан уч юзга яқини илгари табобатда маълум бўлмаган. Унинг ишлари XVI асргача ўз аҳамиятини йўқотмаган ва улар орасида доривор ўсимликлар ҳақидаги илмий асар алоҳида ўрин тутади.


Машҳур табиб Халаф Заҳровий (963-1013) жарроҳликни мустақил фанга айлантирди ва икки юзга яқин жарроҳлик асбобларини тавсифлаб берди. У энг буюк ўрта асрлар мусулмон жарроҳи ва замонавий жарроҳликнинг оталаридан бири ҳисобланади. Унинг кўп мавзуларни қоплайдиган тиббий матнларидан ҳам мусулмон, ҳам Оврупо мамлакатларида жарроҳлик операцияларида то Ўйғониш давригача фойдаланишган. Унинг тиб тарихига қўшган энг катта ҳиссаси - Китаб ат-Тасриф (Жарроҳлик ва асбоблар ҳақидаги илмий асар) китобидир. Мазкур китоб жарроҳлик ривожланишига катта таъсир кўрсатган ва кўпгина тилларга таржима қилинган. Заҳровий муваффақиятли равишда мураккаб жарроҳлик операцияларини ўтказган, шунингдек, қалқонсимон безнинг бир қисмини олиб ташлаш жараёнини бу каби операцияларни Оврупода амалга ошириш бошланишидан тўққиз аср аввал тавсифлаб берган. У оғиз бўшлиғида операцияларни амалга оширган, махсус асбоблар ёрдамида тишдаги тошларни олиб ташлаган, синиқларни даволаган ва пастки жағ чиқиқларини тўғирлаган. Унинг илмий асарида тишларни олиб ташлаш учун қўлланиладиган омбурларнинг ҳар хил турлари тавсиф қилинган. Тиш катагининг қонашида уни туйинган купорос билан тўлдиришни ёки қиздирилган асбоб билан босишни тавсия қилган. Қуртубадаги у яшаган кўча унинг номи билан аталади - «Calle Albucasis» (Абул-Қосим кўчаси). Мазкур кўчада у 6-уйда яшаган бўлиб, ушбу уй ҳозирда Туризм бўйича Испания Кенгаши томонидан бронзадан ясалган хотира тахтачаси (1977 йилнинг январь ойида тақдирланган) билан сақлаб қўйилган, бу тахтачада қуйидаги сўзлар битилган: «Бу - Абул-Қосим яшаган уй бўлган».


Фалакиёт ва риёзиёт соҳасидаги ўзининг ихтиролари билан андалусиялик олим Жобир ибн Афлаҳ (XII аср) шуҳрат қозонди. У Клавдий Птолемей ўзининг машҳур «Алмагест» номли фалакиёт соҳасидаги илмий асарида йўл қўйган хатоларни тузатган. Жобир кузатуви остида Севильяда Овруподаги биринчи расадхона қурилган. Унинг исми шарафига ойдаги Гебер кратери номланган.


Яна бир андалусиялик фалакиётчи олим Нуриддин ал-Битружий (1204 йилларда вафот этган) асарларининг таржималари ҳам Оврупода катта қизиқиш ўйғотган. Птолемейнинг сайёралар ҳаракати борасидаги назариясини танқид қилган ҳолда, у самовий жисмлар ҳаракатининг янги назариясини илгари суради. Унинг исми шарафига ойдаги Альпетрагий кратери номланган.


Маълумки, мусулмон олимларининг хизматларидан бири Иброҳим ал-Фазарий (777 й. вафот этган) томонидан устурлабнинг — юлдузлар жойлашувини аниқлаш учун бурчакни ўлчаш асбобининг ихтироси бўлди. Ушбу асбоб андалусиялик олим Иброҳим аз-Зарқалий (1028-1087) томонидан такомиллаштирилди. Янгиланган асбоб ясси устурлаб деб номланди ва бир неча аср давомида саййёҳлар ва фалакиётчилар талабларини қондириб келди. Аз-Зарқалий исми шарафига ой сатҳидаги тоғ текислиги Арзахель деб номланган.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Профессор Чарльз Барнет шундай дейди .Қўлимиздаги рисоланинг лотинча номи .Де тем корум рационе,. Уни .Вақтни ҳисоблаш ҳақида, деб таржима қилиш мумкин. Бу рисолада давоми...

2746 09:14 / 30.12.2023
Эдинбургда ахлатларни деразадан ташлашдан олдин .Gardy Loo, деб қичқиришган. .Қўлингни тийиб тур, mdash дея қичқирарди йўловчи ва тезда бу хавфли жойдан узоқлашиш давоми...

3797 12:09 / 05.10.2020
Ҳар бир илмий ҳаракатни ривожлантиришда, уни илм толибларига етказишда ва ниҳоят ўша илмий ҳаракат самарасини келажак авлодга қолдириб кетишда китоблар муҳим давоми...

2635 09:30 / 27.08.2021
1248ndash1250 Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I давоми...

2001 11:25 / 04.11.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021