1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Қизларга ўн маслаҳат

16:00 / 10.05.2023 3286 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиланинг бахту саодатида, оила аъзоларининг тотув ва ахил яшашида келинларимиз ҳам алоҳида ўрин тутишади. Қуйида ўтмишда турмушга чиқаётган қизига оналарнинг қандай насиҳат қилишгани билан танишиб чиқамиз.


Асмо бинт Хорис турмушга чиқаётганида онаси Умома уни куёвникига узатишдан олдин шундай насиҳат қилган экан:
1. Қаноатли бўл. Ҳолингга шукр қил, эринг уйга нимаики олиб келса, у хоҳ ейдиган, хоҳ киядиган нарса бўлсин, хушфеъллик билан, гўзал одоб билан қабул қилиб ол! Эрингга ташаккур айтиб, хушнудлик кўрсат. Зеро, бахтли ҳаёт кечиришнинг бир йўли ўз ҳолига шукр қилишдир. Ҳолига шукр қилмаган, нафсини тиймаган кишида кўнгил ҳузури, қалб роҳати бўлмайди!
2. Эрингга итоат эт, «қил» деганини қил, «қилма» деганини қилма!
3. Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхши эътибор бер, уйнинг ичини, ташқарисини ниҳоятда тоза тут. Шундай қилки, ҳожангнинг кўзига бирон чиркин нарса кўринмасин.
4. Уст-бошингни тоза тут, эринг фақат хушбўйни сезсин, димоғига ёмон ҳид келмасин, чунки ёмон ҳидлар эрингнинг олдида обрўйингни туширади, сендан ирганишига сабаб бўлади. Шуни яхши билки, инсон кўзига хуш кўриниш тозалик ва орасталик биландир.
5. Овқатни вақтида тайёрла, овқатланиш вақтини ҳеч қачон кечиктирма. Эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтга овқатини тайёрлагин. У келиши билан дарҳол дастурхон сол. Шуни яхши билки, очлик инсоннинг жаҳлини тез келтиради.
6. Эрингнинг ухлаш вақтини, уйғониш пайтини яхши билиб ол, ётиш пайти ўрнини тайёрлаб қўй. Зеро, уйқусизлик инсонни хафахон этади. Асаблари бузуқ, хафахон одамларнинг эҳтироси муҳаббатини аста-секин сўндиради.
7. Эрингнинг мол-мулкига, ашёларига жуда зиборли бўл, уларни яхши сақла, авайла, муҳофаза қилгин, чунки унинг мол-дунёси сеникидир. Эрнинг мол-дунёсини исроф қилмаслик ишнинг кўзини билиш ва қадрига етишдир.
8. Эрингнинг қариндоши ва яқинларига ҳурмат кўрсат, уларга ҳурмат унинг ҳузурида ҳурмат-эътибор, қадр-қиммат қозонишингдир.
9. Эрингнинг сирини бошқаларга айтма, уларни билсанг, эҳтиёт қил. Агар айтиб қўйсанг, унинг ғазабини келтириб қўясан, ишончини йуқотасан, қураётган оиланг бузилади.
10. Эрингнинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил, уларни бажаришда танбал бўлма. Ҳеч қачон унга нисбатан итоатсизлик қилма, акс ҳолда сенга кин сақлаб, охири душманга айланади. У сенга душманлик йўлини тутса, кўп зарар кўрасан.


Буни даф қилиш учун эса қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Шуни яхши билиб олгинки, ҳожанг хафа бўлганда хурсанд бўлишдан, у хурсанд бўлганда эса хафа кўринишдан жуда эҳтиёт бўлгин. У хафа бўлганда хурсанд кўринишинг, қувонганида ғамгин бўлишинг унга ҳамдард бўлмаслик қусурини келтириб чиқаради. Бу эса фаҳмсиз ва тарбияси ёмон одамларга хос ишдир. Бу сен каби юксак тарбия кўрган эс-хушли, оқила қизларга ярашмайди. Болажоним! Эрингга қанчалик кўп севги ва ҳурмат кўрсатсанг, ўзинг ҳам шунчалик муҳаббат ва ҳурматга эришасан. Айтганларини қандай бажарсанг, сўзларини тингласанг, шу даражада эътибор ва эҳтиромга сазовор бўласан.


Инобат Абдумўмин қизи тайёрлади

 

Ушбу «Ҳилол» тақвими Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2325-сонли хулосаси асосида чоп қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёллардан бири айтади .Мен билан дугонам .Набаъ, яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи давоми...

6244 09:00 / 03.12.2023
Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишга рози бўлганларидан кейин ўғилларига валиюл амр сифатида бу никоҳга давоми...

3481 11:20 / 17.08.2019
.Азвожи мутоҳҳарот, жумласи луғатда .покдомон, покиза завжалар, деган маънони билдиради. Бу истилоҳ асосан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок давоми...

3616 20:00 / 22.10.2020
Исо алайҳиссаломнинг оналари Марям Имрон қизини ёшликларида Аллоҳ таолонинг Ўзи поклади, тарбиялади, бўйга етганларида Жаброил алайҳиссалом .Албатта Аллоҳ таоло давоми...

3318 11:30 / 21.08.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021