1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга камайтирилди

15:22 / 24.06.2023 1694 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ ар-Робиа халқаро зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга камайтирилганини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya манбаси хабар берди.


Подшоҳликнинг Ҳаж зиёратини ўтказиш учун тайёр эканини таъкидлаган Ар-Робиа бу йил 37 давлат муассасаси зиёратчиларга хизмат кўрсатишини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, зиёратчилар сони пандемиядан олдинги даражага қайтган. COVID-19 чекловлари жорий қилинишидан олдин ҳар йили тахминан 2,6 миллион киши Ҳажга борган.


Шу билан бирга Саудия Қизил Ярим Ой жамияти бу йилги Ҳаж мавсумида муқаддас жойларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун саккизта AgustaWestland AW139 вертолётини ажратганини эълон қилди.


Вертолётлар энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали тиббиёт ходимларига эга бўлиб, фавқулодда вазиятлар юзага келганида ўртача етти дақиқада ёрдамга етиб боради.


Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига йиллик Ҳаж зиёрати 26 июнь куни бошланади.

Мавзуга оид мақолалар
Энди ўзбекистонликлар 146 доллар эвазига Қироллик туризм вазирлигининг махсус портали орқали онлайн виза олиши мумкин. Бу ҳақда visa.visitsaudi.com манбаси хабар давоми...

2584 15:20 / 07.08.2023
Қадрли юртдошлар Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот давоми...

931 12:15 / 27.06.2025
Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган давоми...

1447 08:50 / 22.04.2025
Гап шундаки, бу рўйхат Россия Федерациясидаги жазони ижро этиш муассасалари маҳкумлари учун тузилган янги исломий адабиётлар рўйхати ҳисобланади. давоми...

2799 18:01 / 28.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021