1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламолари хориж сафарида

18:55 / 05.07.2023 2013 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, муборак Қурбон ҳайити байрамини бирга ўтказиш, жамоат намозларини биргаликда адо этиш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, АҚШ, Корея, Россия ва Қозоғистон сингари мамлакатларда бўлиб туришибди. 

Қуйида юртимиз уламолари ва уларнинг қайси мамлакатда учрашувлар ўтказаётгани тўғрисида танишишингиз мумкин:

Америка Қўшма Штатларида:

– Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошкент шаҳри Олмазор тумани бош имом-хатиби, “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби;
– Қамариддин домла Баҳриев, Самарқанд вилоятидаги “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби.

Жанубий Кореяда:

– Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби
– Фозилжон домла Убайдуллаев, Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби;
– Исоқжон домла Бегматов, Тошкент шаҳридаги “Имом ат Термизий” масжиди имом-хатиби;
– Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, Тошкент шаҳридаги “Доруссалом” масжиди имом-хатиби.

Россия Федерациясида:

– Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси;

– Хайруллоҳ домла Сулаймонов, Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари;

– Мирзатиллоҳ домла Алихонов, Тошкент шаҳридаги “Файзи ота” масжиди имом-хатиби;

– Нурали домла Мавлонов, Тошкент вилоятидаги “Абу Бакир Сиддиқ” масжиди имом-хатиби;

– Зафар домла Маҳмудов, Самарқанд вилоятидаги “Хўжа Абду Дарун” масжиди имом-хатиби;

– Муродиллоҳ домла Хуназаров, Тошкент шаҳридаги “Ал Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби.

Қозоғистон Республикасида:

– Бахрамиддин домла Разов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ўринбосари;

– Миродил домла Миржалилов, Тошкент вилоятидаги “Дўрмон” масжиди имом-хатиби;

– Салоҳиддин домла Тошанов, Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” масжиди имом-хатиби;

– Ражабий домла Мирзаниёз, Тошкент шаҳридаги “Абу Бакр Қаффол Шоший” масжиди имом-хатиби;

– Қудратиллоҳ домла Сиддиқметов, Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом ноиби.

Таъкидлаш жоизки, таниқли ва воиз уламоларимиз ўқиш, иш ва ҳаётий зарурат туфайли мазкур мамлакатларда яшаётган ватандошлар билан учрашувларда динимиз мазмун-моҳияти, хусусан, ниятнинг муҳимлиги, мусулмон киши амал қилиши лозим бўлган ижтимоий одоблар, ҳалол касб-кор қилиш, оила муқаддаслиги, фарзанд тарбияси, қон-қариндошлик ва ота-она, яқинлар билан илиқ муносабат сингари мавзуларда Қуръони карим, ҳадиси шариф, буюк уламолар асарларидан далил ва ҳаётий мисоллар келтирган ҳолда мазмунли мавъизалар қилиб беришмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, уламоларимизнинг хориж сафари ва ватандошларимиз билан учрашувлари юртимиздаги мутасадди вакиллар, мазкур мамлакатлардаги элчихона ва консулликлар орқали ташкил этилмоқда.

Шунингдек, юртимиз уламоларининг хориж сафари ва манфаатли суҳбатлари мазкур мамлакатлар мутасадди вакиллари ва ватандошларимизнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Буни уламоларимизга билдирилаётган миннатдорлик сўзлари ва тақдим этилаётган ташаккурномаларда ҳам кўриш мумкин.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарларини хайрли ва ватандошларимизга манфаатли қилсин.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда ифторлик қилди. Бу ҳақда httpst.meuzauz хабар берди. Тадбир давоми...

2125 16:05 / 19.04.2023
Украинада Рамазон ва Қурбон ҳайитлари давлат байрамларига айланади. Aгар президент Владимир Зеленский шу ҳақдаги фармонни имзоласа, бутун мамлакат Қурбон ва давоми...

1721 12:03 / 19.05.2020
Аввал хабар берганимиздек, айни дамда юртимиз ҳожилари Арафот майдонида бўлиб туришибди. Ҳадислардан маълумки, бу кун Арафотда қилинган дуолар мустажоб бўлади. давоми...

4497 15:01 / 20.08.2018
Қуйида келтирилган тўртта йўл орқали буюртма қилишингиз мумкин1. .Hilol, нашриёти дўконларига борибДўконларимиз манзиллари2. .Hilol, нашриётининг дўконларига телефон давоми...

2400 12:00 / 23.03.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021