1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди

00:18 / 30.07.2023 1874 pdf Ўқиш режими + -

Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани қораланди.

25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида «Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш» резолюцияси (https://www.undocs.org/A/RES/77/318) консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади.


Резолюция (https://nativenetwork.uz/) 49 та давлат томонидан тайёрланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.


Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбойжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашди. Ғарбий Европа давлатларидан ҳеч бири, шунингдек, Гватемала ва Суринамдан ташқари ороллар ва Лотин Америкаси мамлакатлари ҳаммуаллифлар қаторига кирмади.


Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирилган. Уларни амалга оширган шахслар ким бўлишидан қатъи назар, исломофобиядан мотивация олгани қайд этилган.


Резолюциянинг асосий мақсади ва чорлови – диний рамзлар, муқаддас китоблар, уй-жой, корхоналар, мулк, мактаблар, маданият марказлари ёки ибодат жойларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда диний обидалар, диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ҳужумларни қоралашдан иборат.


Резолюция билан ҳар йили февраль ойининг биринчи ҳафтасини барча динлар, конфессиялар ва конфессиялар ўртасида уйғун конфессиялараро муносабатлар Бутунжаҳон ҳафталиги деб эълон қилиниши қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 28 май жума куни Истанбул шаҳрида жума намозидан сўнг .Таксим, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар марказида қад ростлаган, 2250 кишилик давоми...

2380 10:30 / 31.05.2021
Жорий йилнинг 24 январ куни .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси давоми...

916 18:35 / 26 январь
Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари педагогўқитувчилари давоми...

1554 11:08 / 16.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021