1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони Данияга норозилик билдирди

19:24 / 30.07.2023 1787 pdf Ўқиш режими + -

Дания пойтахтида Қуръон ёқиб юборилган бир қанча акциялар ўтказилди, бу араб давлатларида норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ар-Риёд диний таълимотлар ҳақорат қилиниши ва халқаро меъёрлар бузилиши ҳақида эълон қилди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Даниянинг муваққат ишлар вакилини Копенҳагенда Қуръоннинг қайта-қайта ёқиб юборилгани юзасидан норозилик нотасини тақдим этиш учун чақирди, деб хабар бермоқда (https://www.dw.com/ru/mid-saudovskoj-aravii-vrucil-notu-protesta-danii-izza-sozzenia-korana/a-66372720) 28 июль, жума куни Reuters. Ар-Риёд Дания ҳукуматини «диний таълимотларни камситувчи, қонунлар ва халқаро меъёрларни бузувчи ҳар қандай ғайритабиий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради», — дейилади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Бундан бир неча кун олдин исломга қарши ўта ўнгчи Danske Patrioter гуруҳи фаоллари Копенҳагендаги Ироқ, Миср ва Туркия элчихоналари олдида мусулмонларнинг муқаддас китоби нусхаларига ўт қўйган эди. 

Худди шундай акция 21 июль куни Данияда Ироқ элчихонаси яқинида бўлиб ўтди. Дания ҳукумати қироллик ҳаракатни қоралашини айтди. «Муқаддас матнлар ва бошқа диний рамзларни ёқиб юбориш бошқаларнинг динини ҳурмат қилмайдиган шармандали ҳаракатдир. Бу кўпчиликни хафа қиладиган, турли динлар ва маданиятлар ўртасида тўсиқ қўядиган провокацион ҳаракатдир», - дейди расмийлар. 

Данияда Қуръон ёқиб юборилган ҳаракатлар араб дунёсида норозилик уйғотди. Улардан биридан кейин юзлаб намойишчилар Бағдод кўчаларига чиқиб, Ироқ пойтахтидаги Дания элчихонасига тўпланди. Хавфсизлик кучлари оломонни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йилнинг январьсентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давоми...

1427 18:28 / 06.11.2022
Кўпчилик олимпиадани рақобат руҳи ҳукм сурадиган жой деб ҳисоблайди. Спортчилар ғалаба қозониш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Баъзида ўзаро ёрдам ва раҳмшафқат давоми...

2909 10:38 / 03.08.2021
Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давоми...

1452 21:20 / 17.07.2023
Мақола мавжув эмас

4241 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021