1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сабаб муҳим

14:00 / 31.07.2023 2262 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Малкольм Икс қамоқдан чиққач, бутун куч ва қувватини Америка Қўшма Штатларидаги қора танлилар муаммосини ўрганишга ва ҳал қилишга қаратди.


У ўзининг таржимаи ҳолида шундай дейди:
«Бу диёр асосий муаммолар қолиб, ташқи кўринишни чиройли қилишга бўлган ҳаракатларни, қочқинликка оид ҳийла-найрангларни, ялтироқ нарсаларни маъқуллайди!».


Малкольм Икс шунинг учун ҳам муаммонинг аслини қидирди. Ва ниҳоят муаммонинг сабабини топди. Бу қора танлилардаги пассивлик, беғамлик, ҳаракатсизлик, бефарқлик ва бепарволик эди!


Америкалик қора танлилар ҳатто ўз ишларини ҳам ўзлари ҳал қила олмас эдилар. Улар ҳукуматга, либералларга, хўжайинларга, ҳаммага суянишар, аммо ўзларига умуман ишонмас ва суянмас эдилар. Улар олдида муаммоларини ҳал қилиш учун биргина йўл: Бефарқлик, бепарволик, пассивлик ва ҳаракатсизликдан қутилиш йўлигина бор эди!


Малкольм Икс олдига қўйган мақсадларини тўлиқ амалга ошира олмади. Унга суиқасд уюштиришди. Аммо унинг манҳажи ҳар қандай макон ва замонга тушаверади. Муаммонинг аслини билмас экансиз, уни ҳеч қачон ҳал қила олмайсиз!


Борлиқдаги кўп муаммоларнинг ҳал қилинмаганига сабаб, кишилар уларни ҳал қилиш учун сабаблар билан эмас, натижалар билан машғулдирлар.
Тушунтириш учун айтаман:
Бир киши шамоллади ва тана ҳарорати кўтарилди. Бу беморга «ҳарорати кўтарилган» деган ташхисни қўйиш мумкин эмас. Бу юзаки ташхис бўлади. Тиббиёт иситманинг сабаби шамоллаш дейди.


Тўғри, иситмани тушириш учун шифокорлар дори беришади. Аммо бунга чекланишмайди. Шамоллашни даволашда давом этишади. Чунки улар шамоллашни бартараф қилинса иситма ўз-ўзидан тушишини билишади. Қолган ишларни ҳам шунга қиёслаймиз. Муаммони келтириб чиқарган сабабни топишимиз лозим. Йўқса барча уринишлар бекор бўлади!


Бир куни эр-хотин ўртасидаги жанжалга аралашиб қолдим. Менга айтилишича, келин онасининг уйига кетиб қолган экан. Бу биринчи марта эмас экан. Куёв томон унинг қайтиб келишини хоҳлашаяпти.


Бу менга унчалик катта муаммо бўлиб кўринмади. Ҳамма уйда ҳам бўлиб туради. Келиннинг бир неча марта кетганига қараганда бу муаммони келтириб чиқараётган қандайдир сабаб бор.


Келинни ўша сабабни бартараф қилмасдан уйига қайтаришга ҳаракат қилиш вақтни зое қилиш ва жароҳатни тозаламасдан ўраб қўйиш каби эди. Бундай ҳолда муаммо катталашса катталашадики, ҳал бўлмайди. 


Куёв келинга алоҳида уй қилиб бермаган эди. Унинг оиласи ҳам катта-кичик ҳамма масалага аралашаверар экан. Буларнинг айтишича, келин ҳам уларни ўз истаганидек яшашга қўймаётган эмиш.


Мен куёвга дедим:
«Сен кўриб турган бу жанжаллар, келишмовчиликлар натижадир. Биз сабабини топишимиз керак. Сенинг олдингда учта йўл бор:
1. Хотинингга сабр қиласан(унинг сабри тугаган эди)!
2. Уйдагилар унга бўлган муомалани ўзгартиришади( бунинг ҳам иложи йўқ эди)!
3. Унга уй қуриб берасан ва кўчиб чиқиб мустақил яшайсизлар!
Улар учинчи йўлни танлашди. Ҳозир барча саодатли яшамоқда».
Чивинни ўлдириш керак эмас, ботқоқни қуритиш керак!.


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг .Тартибул мадорик, китобида келади.Абу Бакр Абҳурий айтади .Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб давоми...

3113 14:18 / 31.12.2023
.Ким бир дарахтни кесса, Аллоҳ уни боши билан дўзахга улоқтиради,.Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида бундай деган эканлар .Ким кенг, саҳро жойда ўсган, давоми...

2627 13:40 / 11.09.2021
Кўпчилик .Мусулмон кишига фарз илм қайси, деб сўрайди. Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади. Бир сўз давоми...

2346 11:54 / 26.08.2024
Фаластиндаги ушбу зайтун дарахтининг ёши Фаластин харитасини электрон харитадан ўчирган amazon, google дан ҳам қадимийроқ ҳисобланади. Ҳадисларда зикри келган, кўплаб давоми...

3526 14:00 / 16.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021