1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дўст ҳақида айтилган сўзлар

09:25 / 06.01.2024 8141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасан розияллоҳу анҳуга: «Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу - дўсти йўқ кишидир», дер эдилар.
Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади:
«Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: «Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?», дедим.
«Ҳа, албатта, (мумкин)!», деди у.
«Қандай қилиб?» дедим мен.


Жавоб берди: «Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир», дедилар».


Ҳасан Басрий айтадилар: 
«Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади».


Саид ибн Мусайяб дедилар:
«Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар».


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолса: «Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!», дер эди.


Маймун ибн Меҳрон айтадилар:
«Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кимсанинг душманлиги ҳам зарар бермайди».


Дўстлик моҳияти ҳақида адиб ва мутафаккирлар сўзларидан
Қачонки, дўстинг сен учун мақому мартабада ўзинг каби бўлсагина дўстлик ҳақиқатига эришасан (Михаил Наъийма (Нуайме).


Дўстлик маъноси шуки, ўз кароматим, қадру қийматимдан бир қисмини ўйлаб ўтирмасдан ишониб топширишга сени лойиқ кўришимдир (Аҳмад Холид Тавфиқ).


Ҳаётингга кириб-чиқиб кетувчи ҳар бир кимсага нисбатан дўст сўзини ишлатавермагин-ки, бир кун келиб «дўстлар ҳам ўзгарар экан» демагайсан (Жуброн Халил Жуброн).


Дўстинг сукут қилиб, гапирмай қўйса ҳам сен унинг қалб товушига қулоқ солишда давом эт. Зеро, дўст-биродарлик сўз ва ибораларга муҳтож эмас (Жуброн Халил Жуброн).


«Дўст» бу жуда қиммат сўздир. Ҳар кимга ҳам айтилавермайди (Пауло Коэльо).


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳмурид ва яқинларига .сафар қилсангиз ва юкингиз сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан ортиқ бўлса, албатта, давоми...

1239 14:13 / 10.07.2025
. , . ,. . . Убайдуллоҳ ибн Қибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Сафвон давоми...

2336 15:20 / 21.10.2024
Бир киши 48 йил аввалги бошланғич синф ўқитувчисини хиёбонда кўриб қолиб, хижолатлик билан ёнига бориб .Устоз, мени танидингизми, деди.mdash Йўқ, таниёлмадим, деди давоми...

5774 20:00 / 01.10.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ давоми...

3868 11:00 / 05.01.2021