1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўзбек ва турк тилларидаги бир хил сўз, ибора ва мақоллар

09:38 / 09.10.2023 3071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбек тилида қалам аҳли ва нотиқлар томонидан мурожаат қилинмай қўйганлиги туфайли деярли унутилаёзган кўп сўзларимиз бор. Масалан, какра деган сўзни бугунги ёшларимизнинг кўплари билмайди. Эҳтимол, кўпчилик ўқиш тугул эшитмаган ҳам. Лекин, тилдаги ҳар бир сўз, ҳар бир лексик бирлик унинг воз кечилмас бойлиги ҳисобланади.

 
Бу сўз ўта бемаза ва тахир бўлиб қолган нарсага нисбатан ишлатилади. Гарчи, уни мева ва ўсимликларга нисбатан ишлатиш тўғри бўлса-да, мазкур сўз кўпроқ кўк чой ниҳоятда аччиқ қилиб дамланганда қўлланади. 


Аслида эса, «какра» таъми ниҳоятда аччиқ бўлган бегона ўтлар туркумига киради. Аммо, тилимизда бу сўз таъми тахир ва аччиқ бўлиб қолган ҳар қандай мева ёки ичимликка нисбатан сифат ўлароқ қўлланиши урфга кирган. 


Ушбу сўз турк тилида ҳам айни шакл ва англамда ишлатилар экан. Қуйида туркларнинг машҳур «kubbealtı lugatı»дан иқтибос келтирамиз: 
KEKRE sıf. (Eski Türk. kekre “develerin çiğnediği acı bir ot”) Tadı dili buracak derecede hafif acımsı ve ekşimsi olan: Yabancı diyarlardan sökülüp getirilmiş ağaçların kekre meyvelerini yemekten bünye ihtilâline uğradıysa kabahat kimindir? (Sâmiha Ayverdi).


Адабий тилимизда ҳали-ҳануз ишлатилувчи, илдизи туркий бўлган жуда кўп сўзларимиз бугунги туркча изоҳли луғатларда «eskimiştir» (эскирган) қайди билан келтирилади. Кузатувлар шуни кўрсатадики, мазкур «эскирган» сўзлар бизда ҳоли ҳозирда ҳам қўлланиб келаётган сўзлар бўлади. 


Мисол тариқасида «ўзга» сўзини олишимиз мумкин. Бугунги турк тилида мазкур сўз ишлатилмайди. Илло, ишлатилса ҳам эски замонларда ёзилган шеърларида ёхуд имом-домлалар мавъизаларида ишлатилиши мумкин. 


Унинг туркча изоҳли луғатдаги талқинига назар соламиз: 
özge
Eskimiştir
sıfat
1.
başka.
«Benim senden özge sevdiğim mi var?»
2.
el, yabancı.
«Özgeye sır verilmez»


Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди .Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга .Ассалому давоми...

1753 11:22 / 21.07.2024
Кўпчилик .Мусулмон кишига фарз илм қайси, деб сўрайди. Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади. Бир сўз давоми...

2348 11:54 / 26.08.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан давоми...

3556 12:30 / 20.01.2022
Оила қуриш арафасида турганлар учун 16 соатлик ўқув курслари ташкил этилаётган эди. Ҳозир фаолият юритяптими ёки йўқми, билмадим.Аммо рақс тўгарагига йигит билан давоми...

2973 10:00 / 26.02.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021