1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасида

11:52 / 27.11.2023 1928 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари расмий ташриф билан юртимизга келдилар. 


Барчамизга маълумки, 26 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Мир Араб олий мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Ушбу анжуманда доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари ҳам иштирок этдилар. 


Бугун, 27 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида мадрасада таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Бухоро фиқҳ мактабининг Ислом оламидаги аҳамияти» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Шу билан бир қаторда «Фатавои Қозихон» китобининг муқаддимаси ўқилиб, шарҳ қилинди.


«Фатавои Қозихон» китобининг муаллифи имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий Фарғоний Ҳанафийдир. 


Ҳожи Халифа «Фатавои Қозихон» китоби ҳақида «Кашфуз зунун»да: «Бу машҳур ва маълум китобдир. Унга амал қилингандир. Уни уламо ва фуқаҳолар кўп ўқийдилар. Бу китобда кўп содир бўладиган ҳодисалар, ҳожат тушиб турадиган масалалар ва умматнинг иши тушиб турадиган воқеалар зикр қилинган», - дея таъриф берган.


«Фатавои Қозихон»нинг муаллифи уни «Расмул муфтий» деб номланган мухтасар муқаддима ила бошлайди ва ундан фатво беришга оид қоидаларни баён қилади. Кейин фиқҳ китобларининг одатдаги тартибига биноан «Китобут таҳорат» дан бошлаб кетади. Китобда фиқҳий масалалар ҳанафий мазҳаби уламолари ижтиҳоди асосида олиб борилади. 


Эслатиб ўтамиз, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Наманган вилоятларидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига ҳам ташриф буюришлари режалаштирилган.

Суҳбат сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Саудия электрон университети раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда давоми...

2748 16:06 / 11.09.2020
Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 1516 октябрь кунлари мамлакатимизда .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро давоми...

1181 22:38 / 14.10.2024
2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида .Йил имоми ndash 2023, кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда давоми...

1782 14:11 / 05.12.2023
Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган бош мукофоти ndash Ҳаж сафари давоми...

1516 10:37 / 12.10.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021