1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Халқаро анжуман иштирокчилари эҳтиром ила кутиб олинмоқда

22:38 / 14.10.2024 1180 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.   

Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий,  Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси  Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди.  

Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар.

Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли Қуръон илми ошиқлариРамазон ойида сиз азизларга ажойиб туҳфа Ҳар куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида пешин намозидан сўнг .Қуръон давоми...

2191 13:23 / 15.04.2021
Юртимизнинг бир гуруҳ уламолари хориждаги ватандошларга бугунги куннинг муҳим мавзуларида илмий суҳбат қилиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, давоми...

2033 18:55 / 05.07.2023
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳридаги Саид оталиқ мадрасаси XVI асрга оид ноёб тарихий ёдгорлик бўлиб, бу иншоот ўз даврида Хўжа Алауддин Аттор Валийга атаб, ул давоми...

2508 17:30 / 08.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021