1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Коинотдаги энг ёрқин объект

12:23 / 20.12.2023 2872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган.

Квазар – галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин объектдир.

Ердан 2,44 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган квазар 3C 273 Қуёшдан тахминан тўрт триллион марта ва галактикамиздаги барча юлдузларни жамлагандан 100 марта ёрқинроқ.

Биз Қуёшга тикилиб қаролмаймиз, бу квазар эса қуёшимиздан тўрт триллион марта ёрқинроқ экан. Тасаввур қиляпсизми?

Проксима Центавр бизга энг яқин юлдуз бўлиб, Қуёш тизимидан 4,23 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Агар квазар 3C 273 сайёрамиздан 33 ёруғлик йили узоқликда бўлганида, яъни бизнинг энг яқин юлдузимиздан 7,8 марта узоқда бўлса, у осмонда худди ҳаво очиқ пайтдаги қуёш каби ёрқин порларди.

Ваҳоланки, Қуёш Ердан атиги саккиз ёруғлик дақиқаси узоқда бўлиб, шунчалик ёрқин порлайди.

Осмондаги бир жисмнинг бу қадар улканлиги, ёрқинлиги, энергияси Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига, буюк мусаввирлигига далолат қилади.

Бу квазарнинг нақадар улканлиги, ёрқинлиги, энергияси борасидаги қолган тафаккурни ўзингиз давом эттиринг.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган. Сизлар, эй мушриклар, Аллоҳдан бошқа яна худолар бор, деяпсизми? Агар улар сиз айтганингиздек, худо бўлса, қани, айтинг-чи, улар нимани йўқдан бор қилиб, яратганлар? Улар яратган нарсаларни кўрсатинглар-чи!

«Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар».

Йўқ, у сохта худолар ҳеч нарсани ярата олмаслар. Аллоҳга ширк келтириш ила катта зулм қилган мушриклар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан давоми...

10955 16:41 / 11.04.2023
Шайх Абдулмажид Зиндоний ўзининг .Илм иймон йўлидир, номли китобида қуйидагиларни ёзади.Машҳур олим, профессор Альфред Кронер Alfred Kroumlner дунёнинг энг машҳур давоми...

5390 18:15 / 16.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга давоми...

5055 11:00 / 14.03.2021
учинчи мақола Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олишРсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай давоми...

3077 15:00 / 17.02.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021