1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Жиноятчини аниқлашда нима учун бармоқ изларидан фойдаланилади?

11:00 / 14.03.2021 5038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُ بَلَىٰ قَادِرِينَ عَلَىٰ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ

«Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (Қиёмат сураси, 3-4-оятлар).

Аллоҳ таолонинг танамизда яратган энг катта мўъжизалардан бири ДНК бўлса, бири бармоғимиз учларидир.

Одам алайҳиссаломдан бошлаб бугунги кунгача сайёрамизда яшаб ўтган ва яшаётган инсонлардан бирортасининг ДНКси ва бармоқ учлари сизникига ёки меникига ўхшамайди.

Фараз қилайлик, бирорта моҳир рассом ёки дизайнерга 20 та одамнинг бармоқ изларини чизишни топширсак, у берилган вазифанинг мураккаблигидан ҳеч қачон бу ишни уддалай олмайди.

Шунинг учун ҳам жиноятчини аниқлашда бармоқ изларидан фойдаланилади.

Сиз ўзига хос, бошқа ҳеч кимда айнан кўринишда учрамайдиган аъзоларга эга инсонсиз. Тасаввур қиляпсизми, 7 ярим миллиард инсонлар ичида сиз ўзига хоссиз.

ДНК эса сиз ўйлаганингиздан-да анча мураккаб тузилган экан.

Ҳужайрамиз ядросида жойлашган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ирсий ахборотни сақловчи асосий манба бу — ДНК спиралидир.

Бугун олимлар аниқлаган энг катта маълумотлар базаси бу ДНКдир. Игнанинг учидек ҳажмдаги ДНК ичидаги маълумотларни китоб қилиб ёзиладиган бўлса, биздан Ойгача бўлган масофа орасини 500 марта тўлдирадиган китоблар жамланмаси ҳосил бўлар экан.

Хўш, оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган ҳужайранинг ичидаги ирсий ахборотни сақловчи ДНК ичига шунча маълумот қаердан келиб қолди?! Шунча маълумотни ўзида қандай сиғдириб турибди?!

Аллоҳ таоло ДНКга ана шундай хусусиятни бермаса, ақлсиз молекула ўзича ҳеч нарса қила олмайди!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَفِي الْأَرْضِ آيَاتٌ لِّلْمُوقِنِينَ وَفِي أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ

«Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!» (Зориёт сураси, 20-21-оятлар)

Ҳар биримизнинг танамиз, унинг тузилиши, ишлаши Аллоҳ азза ва жалланинг азаматига, қудратига далолат қиладиган оят, белгилардандир. Ҳар бир инсоннинг танаси ўзи учун яқинида турган нарса.

Инсон ДНКси жуда аниқ бўлиб, кичик ўзгариш ҳам сизни бутунлай янги қиёфага айлантириши мумкин.

Аждоддан авлодга ташқи тузилиш, юриш-туриш, кўз, соч ранги каби кўплаб ўхшашликлар ДНК орқали ўтади. ДНК занжирининг икки тарафида жойлашган моддалар шу даражада жойлашганки, улар ҳар бир инсоннинг шахсий коди бўлиб хизмат қилади.

Отангизга, онангизга, бобонгизга нега ўхшашингизни, бўйингиз, қадам ташлашингиз, овозингиз, қарашингиз, юз ифодангиз нега уларникига ўхшаб кетишини энди тушунгандирсиз?

Биргина ДНКнинг ўзи эволюция назариясини, яъни одам меҳнаткаш маймундан пайдо бўлган деган назарияни ёлғон, сохта эканини, тентакнинг гапи эканини кўрсатади.

Чунки ҳар бир тирик жонзот ўзига хос ДНКга эга бўлиб, агар уни Буюк Холиқ ўзгартирмаса, ДНК ўзича вақт ўтиши билан ўзгариб, ундаги кодлар бошқача тузилишга эга бўлиб қолмайди!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Манбалар^

Islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

عجائب و غرائب حول العالم

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрта туриш. Набий алайҳиссаломнинг эрта туриш одатлари бўлган, тонгги азон вақтида уйғонганлар. Албатта, эрта туриш кун бўйи инсонга тетиклик ҳамда ишчанлик давоми...

4933 17:02 / 12.10.2018
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, давоми...

4643 13:30 / 25.05.2021
Нимага бошқа цивилизацияларда бу ҳодиса қайд этилмаганБу ерда қуйидагича танқидий савол келиб чиқиши табиий .нима учун бошқа цивилизацияларда ойнинг бўлиниши давоми...

3194 12:00 / 02.06.2022
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

13799 09:00 / 03.09.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021