1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Азҳо ва Фитр куни | Сийрат дарслари (265-дарс)

19:00 / 19.01.2024 1570 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

357. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди. «Бу иккиси қандай кун?» деб сўрадилар. «Жоҳилиятда ўйин-кулги қиладиган кунимиз эди», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ сизларга у иккисининг ўрнига улардан кўра яхши Азҳо куни ва Фитр кунини  берди», дедилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлишади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

359. Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложининг борича покланиб, ўз мойидан суртиб, уйидаги хушбўй нарсалардан суртиб чиқса, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб), ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда, жим туриб қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунисигача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

5849 17:29 / 30.03.2018
267. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ таборака ва таоло .Мен шерикларнинг ширкидан давоми...

5629 17:43 / 04.10.2019
. .Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз намозида унутиб, бир ракат давоми...

4601 15:00 / 14.02.2021
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

3809 16:00 / 03.05.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар