1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Гўзал хулқ комилликдир

17:32 / 19.01.2024 2378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади», деб сўрашганида: «Гўзал хулқли мўминнинг», деб жавоб берганлар (Имом Абу Довуд ривояти).


Гўзал хулқли киши тунлари бедор, кундузлари рўзадор бўлган одам даражасини қўлга киритади, деган ривоятлар ҳам бор. Энг гўзал хулқ эгаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳақларида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).


У зотнинг ўзлари ҳам: «Мен яхши хулқларни камолига етказиш учун юборилдим», деганлар.


Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримизнинг ахлоқлари ҳақида сўрашганида: «Ахлоқлари Қуръон эди», деб жавоб қилганлар. Шу сабабли у зот барчага ўрнак бўлиб, Аллоҳга яқинликни ва охират саодатини истовчилар учун намуна эдилар. Расулуллоҳнинг гўзал хулқларидан ибрат олганлар улуғ ажр ва мукофотларга эришадилар.


Гўзал хулқ, юксак маънавият аждодларимиздан мерос. Бу эзгу қадрият бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган. Масалан, йўл четида кўчани кесиб ўтиш учун шайланиб турган кекса отахон ёки онахонларни кўрсак, дарҳол уларга кўмаклашишга уринамиз. Автобусда кетаётган ёшлар ўзидан катталарга жой беришади. Бири-биримизга салом беришимиз, Аллоҳ таолодан тинчлик, раҳмат ва мағфират тилашимиз ҳам чиройли хулқ кўринишларидир. Бу ҳолатлар динимизда инсон қадри нақадар улуғланишига далилдир.


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тунда уйқудан воз кечиб, кўчаларни айланадиган одати бор эди. У киши аҳоли хотиржамлигини ўйлар ва одамларнинг ташвишлари билан яшар эди. Бир куни алламаҳалда бир уйдан ингроқ овози эшитилади. Яқинроқ бориб билса, тўлғоқ тутаётган аёл оғриқдан инграётган, ён-атрофдан ёрдам кутаётган экан. Халифа тез уйига қайтиб, аёлини бошлаб келади. Хотини доялик қилади, ўзи эса кўзи ёриган аёлга овқат пиширади.


Бу динимиз тарихида бўлиб ўтган воқеалардан бири. Унинг замирида инсон тақдири, келажак авлод ҳаётига ғамхўрлик ётгани яхши маълум. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг бундай халқпарварлиги ҳали-ҳанузгача мусулмонлар учун гўзал намуна бўлиб келаётир.


Миродил домла Миржалилов
Манба: Muslim.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ давоми...

1471 14:33 / 25.12.2025
Кунлардан бирида подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни, ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, давоми...

3380 11:26 / 25.05.2025
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир шогирди бўлиб, у зот унга тазкия ва талқинга ижозат берган эди. Бир куни у ўғилчасини етаклаб устози зиёратига давоми...

1477 10:03 / 28.05.2025