1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Масжидул Ақсо эшиклари

17:33 / 27.02.2024 3841 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжидул Ақсонинг ўн тўртта кириш эшиклари бўлиб, бугунги кунда уларнинг ўнтаси очиқ, тўрттаси ғарбий томондаги эшиклар узоқ вақтлардан бери ёпиқ. 
1. Асбот эшиги |Асвад эшиги.
2. Ҳитто эшиги
3. Атам эшиги | Малик Файсал эшиги
4. Ғавонима эшиги/Валид эшиги
5. Ҳадид эшиги
6. Қаттонийн эшиги
7. Мутоҳҳора эшиги
8. Силсила ва сакина эшиги | Пайғамбар Довуд эшиги
9. Муғориба эшиги
10. Мунфарид эшиги | Муфрад эшиги (ёпиқ)
11. Сулосий эшиги (ёпиқ)
12. Муздавиж эшиги (ёпиқ)
13. Заҳабий эшиги (ёпиқ)
14. Мажлис эшиги.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ривоят қилади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сулаймон ибн Довуд Байтул Мақдисни қуриб бўлгач, Аллоҳдан учта нарса сўраганлар: У Зотнинг ҳукмига тўғри келадиган ҳукмни, ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган салтанатни, бу масжидга фақат намоз ўқиш учунгина келган ҳар бир одамни гуноҳларидан худди онасидан туғилгандек (поклаб) чиқаришини. Менга иккитаси берилди. Учинчиси ҳам берилишини умид қиламан».
Насоий, Ибн Можа ривоятлари.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг ҳаққига ғоибона дуо қилиш.Биродар учун ғоибона дуонинг энг қисқа вақтда қабул бўлиши умид қилинади. Биродарrdquo сўзи билан ҳам туғишган акаука, давоми...

1057 15:37 / 26.09.2025
Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам давоми...

7473 11:03 / 21.03.2020
Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганига гувоҳ бўлиб яшайди. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида давоми...

5504 16:08 / 02.12.2018
Кичкина ўғлимнинг кеча кечқурундан бери мазаси йўқ. Ишдан келсам, ҳамон аҳволи ўзгармаган, бирор натижа сезилмайди. Уни шифохонага олиб боришга қарор қилдим. У давоми...

5049 14:01 / 02.06.2022