1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Мусулмонларнинг ҳаққига ғоибона дуо қилиш | Йигирма бешинчи ҳақ

15:37 / 26.09.2025 1056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг ҳаққига ғоибона дуо қилиш.

Биродар учун ғоибона дуонинг энг қисқа вақтда қабул бўлиши умид қилинади. “Биродар” сўзи билан ҳам туғишган ака-ука, ҳам диндош биродар бўлган барча мўминлар кўзда тутилган.

Бу: “Албатта мўминлар (динда) ўзаро биродардирлар…” деган оятнинг умумий қамровига киради. “… энг қисқа вақтда…” сўзининг маъноси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда мужассамдир: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг тез ижобат бўладиган дуо ғоиб (кимса)нинг (бошқа) ғоибга қиладиган дуосидир”, деганлар”. Бунинг сабаби мўминнинг кўрмасдан туриб бир биродари учун қилган дуоси ихлосли дуо бўлади ва унда тама (манфаат умидворлиги) ҳамда риё бўлмайди. Аксинча ҳозир кимсанинг ҳозир бўлган бошқа киши учун қилган дуоси ундай эмас. Зеро, бундай дуо манфаат (умидворлиги) ва риёдан камдан-кам ҳолатларда саломат қолади. Шунингдек, одамларга билдириб дуо қилиш нафсга хуш ёқади. Бироқ ҳеч ким кўрмаганда, холи қолганда чин дилдан садоқат кўрсатиб бошқа банданинг ҳаққига дуо қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бирга бўлмаган, ғоиб кимсаларнинг бир-бирларига қилган дуолари эса холис Аллоҳ таоло учун бо ълган сабабли тез қабул бўлади.

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг биродари учун қилган ғоибона дуоси ижобатдир. Унинг боши тепасида унга бириктирилган бир фаришта бўлиб, у биродари учун ҳар дуо қилганида ҳалиги фаришта: “Сенга ҳам ўшанчаси бўлсин”, дейди”, деганлар.

Абдулҳамид Зайриевнинг “Мусулмоннинг ҳақ ва вазифалари” китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 16-январдаги 03-07/184-сонли хулоса хати асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўнинчи амалБанда ўзининг қалби билан Аллоҳ таолонинг ўртасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай сабабдан узоқлашиши.Бундай сабабларга Аллоҳ таолони танимаслик, бидъат давоми...

2812 17:00 / 04.02.2021
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Мифтоҳу дорус саодати, номли китобида айтади.Олимлардан бири бир гуруҳ савдогарлар билан кемага минди. Денгиз ўртасига бориб давоми...

3445 13:05 / 03.03.2022
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

3086 17:36 / 03.10.2019
Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар давоми...

7114 09:00 / 12.07.2022