1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Руҳий тажрибалар

14:17 / 13.03.2024 2902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хатиб Бағдодийнинг «Тариху Бағдод» китобида келади:
«Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган:
«Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. Сўнгра Марвдаги тери ошловчилар маҳалласига кўчиб борди. Иброҳим ўша ерда ўзининг фақиҳ шогирдлари билан ўтирганида унинг ҳузурига халифанинг вазири келиб қолди. Иброҳим ўрнидан турмади. Шунда Ишкоб:
– Таажжуб! Халифанинг вазири келади-ю, сен мана бу тери ошловчилари туфайли ўрнингдан турмайсан! – деди.
Шунда Иброҳимнинг шогирдларидан бири:
– Биз диннинг ошловчиларимиз. Биз Иброҳим ибн Рустамни шу даражага олиб чиқдик. Ҳатто унинг ҳузурига халифанинг вазири ҳам келадиган бўлди! – деб жавоб қайтарди».


Чўққига етиб борсанг сени қўлингдан тутганларни унутма. Сенга бир ҳарф ёки бир калима ўргатган кишидан, сенга холис насиҳат қилганлардан, сенга яхшилик қилганлардан, сенинг хатоларингни кечирганлар олдида ўзингни доим қарздор ҳисобла.


Сенга қўлингдан тутиб ёзишни ўргатган устозингни, мунис онангни унутма.
Сенга қалам ва дафтар олиб бериш учун ўзини қийнаб ишлаган отангни унутма.


Умр сафарида сенга ҳамроҳ бўлган ака-укаларингни, опа-сингилларингни унутма.
Қийналганингда ёнингда таянч бўлган умр йўлдошингни унутма.
Деъбул Хузоъийнинг гапини унутма:
«Яхшиликнинг энг яхшиси сенга хафалик пайтингда суянч бўлганларга хурсандлик пайтингда таянч бўлишингдир. Олийжаноб инсонлар оддий кулбаларда яшаган пайтларидаги улфатларини унутишмайди!»

Абдулқодир Полвонов
«Ҳилол» журналининг 9(54) сонидан

 

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тилимиз жаннат неъматларига қовуштирувчи бир восита ва Аллоҳ таолонинг бизга берган буюк неъмати ҳисобланади. Агар тилимизни зикрлар билан машғул қилсак, давоми...

2381 15:31 / 25.10.2022
Биринчи бўлиб салом бериш устунлигига эришиш учун ҳар бир мусулмонга биринчи салом бериб, қўл бериб кўришиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мўмин бошқа давоми...

1037 15:07 / 23.08.2025
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадилар. Ким давоми...

3484 11:04 / 20.02.2020
Набий алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ўғилчаси жон бераётганини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақиртирди. Расулуллоҳ давоми...

2825 15:00 / 23.11.2021