1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон дармондориси

11:02 / 21.03.2024 2834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар». Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.


«Рамазон» дармондориси!
– Тавба (ҳар қандай гуноҳдан сўнг);
– Хатми Қуръон (кунига камида бир пора);
– Зикр ва дуо (саҳарда, тунда, ҳар доим);
– Жамоат намози (Масжидларда. Кунига беш маҳал)
Агар рўза қалбингни покламаган экан, демак, сен ҳақиқий рўзани топа олмабсан!
Рамазондаги энг аламли азоб онасиз хонадондир. Аллоҳим, уларга раҳм қил ва сабри жамил ато қил!


Солиҳ салафлар Аллоҳнинг Китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса, Рамазонда уларда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатни кўрамиз. Баъзи солиҳ салафлар Рамазоннинг ўн кечасида хатм қилишар, баъзилар етти, баъзилар эса уч кечада тамом қилишар эди.


Рўзани хурсанд бўлиб ва табассум қилган ҳолда тутинг. Чунки сиз Аллоҳ учун ва жаннатнинг Райён эшигидан кириш учун рўза тутмоқдасиз. Аммо ёмон хулқингиз билан Роббингизга йўлиқишни умид қилмай қўя қолинг!


Ҳасан Басрий айтадилар: «Халойиқ тоат-ибодатда мусобақалашиши учун Рамазон ойини Аллоҳ таоло мусобақа майдони қилди. Бир қавм у мусобақада ғалаба қозонди, бошқа бир қавм ортда қолиб, енгилди».

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 февраль 03-07/921-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг ҳар бир тонги ийд ва ҳар бир кечаси қадрдир. Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ

624 14:48 / 13 февраль
1 Ким тасбеҳни давомий айтиб юрса, қалби енгил тортади.2 Ким ҳамду санони давомий айтса, яхшиликлар кетмакет келади.3 Ким истиғфорда давомли бўлса, яхшилик давоми...

2907 04:00 / 24.03.2023
Убайда розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қадр кечаси ҳақида сўзлаб бериш учун олдимизга чиқдилар деб сўзлаб берган. Шу пайт икки давоми...

11437 14:00 / 17.04.2023
Ҳақдан бизга келди эҳсон,Қутулишлар бўлди осон,Бу кечамиз ибтидодир,Эй моҳи султон, марҳабо Ҳақнинг бизга эҳсонисан,Ўн бир ойнинг султонисан,Сен бир саодат давоми...

287 11:00 / 25 февраль
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021