1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги масжидда қурилиш ишлар давом этяпти

14:21 / 02.04.2024 1966 pdf Ўқиш режими + -

Америкада «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов маълум қилди. Мажмуа Оҳаё штатининг Мейнвилл шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар томонидан қуриляпти. 


Масжид асосан, ўзбекистонлик ватандошлар ҳомийлигида қурилаётган бўлса-да, бошқа миллатдаги мусулмонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишяпти.


Цинцинати ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳозирда масжидда қурилиш ишлари бошланган. Қурилаётган масжиддан 20 дақиқалик йўлда араб мусулмонлари томонидан қурилган бир масжид ва бошқа томонда покистонликлар қурган масжид бор экан. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратлари номидаги масжид ўзбекистонликлар томонидан қурилаётган АҚШдаги илк масжид бўлади.


Ҳудуди 3 гектар бўлган масжиднинг пойдевори қўйилган, қурилиш маҳсулотлари ҳозирланган. Ушбу масжид 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар, хусусан, ўзбек мактаби ва боғча ҳамда юздан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади.


Шунингдек, алоҳида ҳудудда мусулмонлар қабристони ҳам ташкил этилади. 
Ўтган йили Рамазон ойида Цинцинатига юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ташриф буюриб, масжид қуриладиган жойга тамал тошини қўйиб беришган эди. 


Ҳозирда Цинцинати шаҳрида беш минг ўзбекистонлик оила, тахминан 15-20 минг ватандошимиз истиқомат қилади.


Штатда бешта ўзбек ресторани, учта ўзбекларнинг озиқ-овқат дўкони бор.

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати раҳбари давоми...

3418 19:05 / 05.01.2022
Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб давоми...

1601 14:21 / 24.10.2023
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2422 13:03 / 16.08.2023
2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан .Hilol nashr, нашриётматбаа давоми...

2515 13:46 / 11.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021