1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

«Вой, суянган тоғим, ишонган боғим» деб йиғлашнинг ёмонлиги (Ўттиз олтинчи суннат)

11:44 / 11.05.2024 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَيْسَ مِنَّا مَنْ ضَرَبَ الْخُدُودَ، وَشَقَّ الْجُيُوبَ، وَدَعَا بِدَعْوَى الْجَاهِلِيَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким юзларига урса, ёқаларини йиртса ва жоҳилият даъвати ила чақирса, биздан эмас», дедилар».


Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда биров вафот этганида унинг яқин қариндошлари ўзини қайғули қилиб кўрсатиш учун ўзини ўзи уриб, кийим-бошларини йиртиб, «Вой, суянган тоғим, ишонган боғим», «Фалоним, пистоним», деб, Исломга тўғри келмайдиган гапларни айтиб, дод солиб йиғлаши ҳақида сўз кетмоқда. Буларнинг ҳаммаси ниҳоятда ёмон ишлар бўлганлиги ва мусулмон одамга мутлақо тўғри келмаганлиги учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилганларни «биздан эмас», демоқдалар. Бу ниҳоятда оғир гап, яъни «биздан эмас» деганлари мусулмонлардан эмас, деганларидир.


Минг афсуслар бўлсинки, кўпгина ўлкаларда ҳозиргача ушбу ҳадиси шарифга амал қилмай келинмоқда. Кишилар, хусусан, аёллар бошқаларнинг жоҳилият ўлчови билан айтадиган гапларидан қўрқиб, ўзларини жоҳилият ишига уриб, юзларини юлиб, қонатадилар, кийимларини йиртадилар. Ҳушларидан кетиб қолгунларича доду фарёд соладилар. Мўмин-мусулмон одам умуман оғзига олиб бўлмайдиган гапларни айтиб, йиғлайдилар.
Аслида ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда ман қилинган ишларни мутлақо қилмаслик керак. Ўлган киши ҳақида қайғуришнинг исломий, савобли йўллари бор, ўшаларни қилиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Мутталиб ибн Абу Вадоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмон ибн Мазъун вафот қилганида жанозасини олиб чиқиб, дафн қилинди. давоми...

3309 15:38 / 21.10.2024
. . Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан ҳаё, хушбўй сепиш, мисвок давоми...

2751 14:50 / 16.12.2024
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3452 14:25 / 17.02.2025
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб .Бирортангиз давоми...

4234 11:00 / 02.12.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021