1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Жума намози мусулмонлар байрами

11:00 / 02.12.2022 4234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَلَامٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ: مَا عَلَى أَحَدِكُمْ لَوِ اشْتَرَى ثَوْبَيْنِ لِيَوْمِ الْجُمُعَةِ سِوَى ثَوْبِ مِهْنَتِهِ . رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб:

«Бирортангиз Жума куни учун меҳнат кийимидан бошқа икки кийим сотиб олса, қандай ҳам яхши бўлар эди», деганларини эшитдим».

Ибн Можа ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифдан ҳар бир мусулмон киши Жума куни намозга кийиб бориш учун янги ва яхши кийим қилиб қўйиши марғуб эканлигини билиб оламиз.

Иш кийими билан Жумага бориш яхши эмас. Одам ишлаганда терлайди, кийимига турли нарсалар тегади, булар эса турли нохуш ҳидлар тарқалишига сабаб бўлади.

Жума намози эса ҳафталик байрам, мусулмонлар жамоаси тўпланадиган маросимдир. Унда манзара ҳам, ҳидлар ҳам гўзал бўлиши керак. Бу ҳолат эса ҳар бир инсон Жумага алоҳида яхши кийим кийиб борганида юзага келади. Шунинг учун Жума намозига ғусл қилиб, озода кийимларни кийиб боришни одат қилишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Ваҳб ибн Кайсондан ривоят қилинади .Ибн Умар чўпон ва қўйларни қақроқ ерда кўрди. Ундан яхши жойни кўриб .Эй шўринг қурғур, ҳой чўпон давоми...

4787 09:48 / 11.12.2018
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг жамоат ила ўқиган намози давоми...

4063 18:00 / 12.09.2021
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эр кечаси ўз аҳлини уйғотиб, икковлари бир бўлиб намоз ўқисалар, давоми...

5367 10:07 / 20.11.2023
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан аёлларингиз кечаси масжидга бориш учун изн сўраса, уларга изн давоми...

3453 11:30 / 25.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021