1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Аёлларни масжидга боришдан ман қилмаслик

11:30 / 25.04.2021 3453 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَأْذَنَكُمْ نِسَاؤُكُمْ بِاللَّيْلِ إِلَى الْمَسْجِدِ فَأْذَنُوا لَهُنَّ. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиздан аёлларингиз кечаси масжидга бориш учун изн сўраса, уларга изн беринг», дедилар».

Иккисини икки Шайх ривоят қилганлар.

Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Аёллар масжидга ҳам эрларининг изни билан боришлари кераклиги.

2. Кечаси хотин масжидга бориш учун изн сўраса, рухсат бериш кераклиги.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَمْنَعُوا إِمَاءَ اللهِ مَسَاجِدَ اللهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَأَبُو دَاوُدَ، وَزَادَ: وَلَكِنْ لِيَخْرُجْنَ وَهُنَّ تَفِلَاتٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар», дедилар».

Икки Шайх ва Абу Довуд ривоят қилганлар ҳамда:

«Лекин хушбўйланмасдан чиқсинлар» жумласини зиёда келтирганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан оладиган фойдаларимиз:

1. Аёлларни масжидларга боришдан ман қилмаслик.

2. Аёллар масжидга борсалар, хушбўй нарсалар суртмай боришлари шарт эканлиги.

Эътибор берадиган бўлсак, биринчи ҳадисда аёл киши масжидга борса, эркак кишиларнинг кўзига кўринмаслиги зарур эканлиги таъкидланган эди. Бу ҳадисда эса масжидга борган аёл кишининг ҳиди эркак кишининг димоғига кириши дуруст эмаслиги айтилмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас,, давоми...

4620 17:00 / 08.08.2021
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар давоми...

1094 12:33 / 22.06.2025
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино давоми...

2933 20:00 / 25.07.2021
Биз мўмин мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиммамиздаги ҳақларини танишимиз ва у орқали келадиган яхшиликлардан бохабар бўлашимиз У давоми...

2778 17:00 / 28.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021