1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ғийбатчига берилган жавоб

17:08 / 22.05.2024 2246 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.

– Қачон?

– Бугун.

– Қаерда?

– Уйида.

– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?

– Зиёфатга борувдим.

– Зиёфатда нима единг?

Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:

– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб солдилар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Маъдал ҳикоя қилади Мен Абдулмалик ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим. Тўсатдан бир киши келиб Мўъжизаrdquo деб жар солди. Абдулмалик Қандай давоми...

4702 05:00 / 11.03.2017
Ҳасан Басрий айтдиларХалойиқ тоатибодатда мусобақа ўйнаши учун Рамазон ойини Аллоҳ таоло мусобақа майдони қилди. Бир қавм у мусобақада ғалаба қозонди, бошқа бир қавм ортда қолиб, енгилди.

3411 17:28 / 05.06.2017
Гоҳида балога учрашинг азобланишинг учун эмас, тарбияланишинг учундир

2089 10:25 / 23.11.2018
Эй Робб Розилигинг учун рўза тутган барча кимсани рўзасини қабул этишингни, ишлари осон бўлишини, ғами аришини, гуноҳи мағфират бўлишини сўрайман.Аллоҳ, биздан ва сизлардан рўза ва қиёмни қабул қилсин

3434 06:11 / 25.06.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021