1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир

14:03 / 07.06.2024 2498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَفْضَلُ أَيَّامِ الدُّنْيَا الْعَشْرُ يَعْنِي عَشْرَ ذِي الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни, зулҳижжанинг ўн куни)дир»

Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.

Уламолар зулҳижжанинг ўн кунлиги афзалми ёки Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми, деган масалада ихтилоф қилишган. Аллома Ибн Қаййим бу борада қуйидаги фикрни билдирган: «Рамазоннинг охирги ўнлигининг тунлари зулҳижжанинг аввалги ўн кечасидан афзалдир. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни Рамазоннинг охирги ўн кунидан афзалдир. Арафа ва қурбонлик қилинадиган кун сабабидан зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзал. Лайлатул қадр сабабидан рамазоннинг охирги ўн туни афзал саналади».

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: سَيِّدُ الشُّهُورِ شَهْرُ رَمَضَانَ وَأَعْظَمُهَا حُرْمَةً ذُو الْحِجَّةِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ وَالْبَزَّارُ وَابْنُ عَسَاكِرَ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир».

Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф.

Уламолар Рамазон ойи зулҳижжадан афзаллигини айтишган. Аслида ой ёки амаллар бир-биридан устун бўлади. Масалан, намоз рўзадан афзал. Бироқ бир кун рўза тутиш икки ракат намоздан яхшироқ.

Доримий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан келтирган ривоятда айтилишича, Саид ибн Жубайр зулҳижжанинг ўн кунида ибодатга жидду жаҳд билан киришар, бошқа вақтда қилмаган саъй-ҳаракатини айнан шу ўн кунда қиларди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик давоми...

2429 04:30 / 29.03.2023
Саҳл ибн Саъд асСоъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар Аллоҳ ҳузурида дунёнинг пашша қанотичалик қадри бўлганида давоми...

3531 07:15 / 04.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда давоми...

3386 10:20 / 18.08.2017
Убайдуллоҳ ибн Муҳсин Ансорий алХатмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки нафси омон ва жасади соғлом ҳамда ҳузурида давоми...

3508 06:10 / 06.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021