1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Уларнинг белбоғларидан ушлаб...

10:20 / 18.08.2017 3386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга (оловга) келиб тушаётган ҳайвон ва капалакларга ўхшайди. Мен сизнинг белбоғингиздан тутиб турувчиман, сиз эса ўзингизни оловга урасиз», дедилар». 

Икки ҳадисни икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифларида у зотнинг Суннатларини маҳкам ушлашга ишора борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари билан умматлари орасидаги муносабатлар ҳаётдан олинган мисол билан тушунтириб берилмоқда.

Қоронғи кеча. Бир одам олов ёқиб ўтирибди. Турли ҳашарот ва капалаклар келиб, ўзини оловга уриб ҳалок бўлмоқда. Олов ёнидаги одамнинг ҳайвон ва капалакларни оловдан тинмай ҳайдашига қарамай, улар ўзларини оловга уриб, куйиб кетмоқда. Улар ўзларидан олдинги шерикларининг ҳалок бўлаётганини кўриб-билиб туриб ҳам яна ўзларини ҳалокатга урадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша турли жонзот ва капалакларни оловдан қайтараётган одамга ўхшаб, кишиларни дўзах оловидан, унга тушишга сабаб бўладиган ишлардан қайтарадилар. Уларнинг белбоғларидан ушлаб, оловдан нари тортишга ҳаракат қиладилар. Одамлар эса капалакларга ўхшаб у кишига қаршилик кўрсатиб, ўзларини оловга ураверадилар. У зот Рафиқул Аълога риҳлат қилганларидан сўнг бу ишни Суннатлари қилади. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилса, дўзах оловидан сақланиб қолади, акс ҳолда ўзини оловга урган капалакдек ҳалок бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ажалини олтмиш ёшга етгунича ортга суриб қўйган кишининг узри қолмайди,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

2246 21:37 / 14.06.2020
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан ҳеч ким йўқки, Робби у билан ўртада ҳеч бир таржимонсиз давоми...

4231 09:25 / 22.04.2018
. , . ,. . . , . 6613. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Сизларнинг яхши ҳокимларингиз давоми...

2495 08:47 / 13.01.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларига кирсалар, ҳузурларида бир аёл бор экан. У зот .Бу аёл ким, деб давоми...

3296 06:15 / 28.08.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021