1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажга отланган кишининг уйдан чиқиб кетаётганда ўқийдиган дуоси

17:08 / 07.06.2024 2145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажга отланган кишининг уйдан чиқиб кетаётган пайтда икки ракат сафар намозини ўқиб олиши суннатдир.

عَنِ الْمُطْعِمِ بْنِ مِقْدَامٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا خَلَّفَ عَبْدٌ عَلَى أَهْلِهِ أَفْضَلَ مِنْ رَكْعَتَيْنِ يَرْكَعُهُمَا عِنْدَهُمْ حِيْنَ يُرِيدُ السَّفَرَ.

Мутъим ибн Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафарга чиқувчи одам хонадони аҳлига сафар олдидан ўқиладиган икки ракат намоздан афзалроқ нарса қолдирмабди» («Канзул-Уммол»).

«Баъзи асҳобларимиз: «Сафар намозининг биринчи ракатига Фотиҳадан кейин Кафирун сурасини, иккинчи ракатига Ихлос сурасини зам қилиш мустаҳабдир», дейишган. Баъзилар эса: «Биринчи ракатга Фотиҳа сурасидан кейин Фалақ сурасини, иккинчи ракатга Нас сурасини зам қилади», дейишган. Салом бергандан кейин «Оятал Курсий» ўқилади. Ривоятларда «Ким уйидан чиқишидан олдин «Оятал курсий»ни ўқиса, то уйига қайтгунича бирор мусибатга дучор бўлмайди», дейилган. Қурайш сурасини ўқиш ҳам мустаҳабдир.

Абул Ҳасан Қазвиний раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишларича, у «ҳар бир ёмонликдан омонликдир».

Сафари енгил ва осон ўтиши учун ҳожи уйдан чиқиш вақтида қуйидаги дуони ўқиса, Аллоҳ таоло уни шайтондан ва турли бало-қазолардан асрайди.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: مَا خَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ بَيْتِي قَطُّ إِلَّا رَفَعَ طَرْفَهُ إِلَى السَّمَاءِ، فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ، أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ، أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ، أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам уйимдан қачон чиқсалар нигоҳларини осмонга қаратиб: «Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳ вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма инний аъузу бика ан азилла ва узолла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав южҳала алайя», дер эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Маъноси: «Аллоҳга таваккал қилиб, Унинг номи билан чиқаман. Гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам, тоат қилишга бўлган тоқат ҳам фақат Аллоҳдандир. Эй Роббим, адашишдан ёки адаштирилишдан, тойилишдан ёки тойилтирилишдан, зулм қилишдан ёки мазлум бўлишдан, жоҳиллик қилишдан ёки менга жоҳиллик қилинишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман».

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَرَادَ سَفَرًا قَالَ: اللَّهُمَّ بِكَ أَصُولُ، وَبِكَ أَحُولُ، وَبِكَ أَسِيرُ». رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар қилмоқчи бўлсалар: «Аллоҳумма бика асулу ва бика аҳулу ва бика асиру» дер эдилар»

Аҳмад ривоят қилган.

Маъноси: Аллоҳим ҳиммат ва ҳафсала ила етиб боришга, гуноҳлардан тийилишга ва сафар қилишга Сендан мадад сўрайман.

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки ой олдин .Саноқли кунлар бўлмиш Рамазон, хайр деяётган эдик. Бирикки кунда .Маълум кунлар бўлган Зулҳижжанинг ўн кунлиги, марҳабо деб кутиб оламиз. Ким давоми...

2891 16:47 / 06.06.2024
Ҳаж исломнинг бешта асосий рукнларидан бири бўлиб, уни эркагу хотин мусулмонлар қилиши фарз амалиётларидандир. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига давоми...

11568 05:00 / 16.01.2017
Тарихий ривоятларда келишича, Каъба тарих мобайнида 12 марта қурилган. Улар қуйидагилар 1. Фаришталар. 2. Одам алайҳиссалом. 3. Шис ибн Одам алайҳиссалом. 4. Иброҳим давоми...

2586 15:31 / 31.05.2025
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳАзиз юртдошлар, муҳтарам мўминмусулмонлар Сиз азизларни ва барча мўминмусулмонларни Ийдул Азҳо Қурбон ҳайити давоми...

4058 09:19 / 20.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021