1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул эълон қилинади

10:54 / 08.06.2024 5317 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар; 
Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача; 
Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача. 

Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади.

Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва  мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган  абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун). 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 

Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 1 июнь mdash Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё давоми...

2070 14:30 / 02.06.2022
Бандаларига Рамазон рўзасини тутишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Умматларига Рамазон кечаларида қоим бўлишни суннат қилиб берган Расулуллоҳ давоми...

4179 03:38 / 24.05.2020
Халқимизда ҳар йили ҳижрий йил ҳисоби бўйича Рабиъулаввал ойи келганда мавлидrdquo маросимини ўтказиш анъанага айланган. Мавлидrdquo сўзи луғатда давоми...

3777 15:25 / 08.12.2018
Саудия Арабистони ички бозорни ривожлантириш учун Ислом қонунлари сукук деб ҳам аталади асосида миллиардлаб долларлик облигациялар чиқаришни давоми...

2423 13:03 / 16.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021