1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

12:18 / 22.06.2024 1628 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.

Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос.

Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди.

Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.

Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).

Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Россия Президенти Владимир Путин Махачқала шаҳрида Татаристон Президенти раислигида ўтказилаётган quotРоссия ndash Ислом дунёсиquot стратегик қараш гуруҳи СҚГнинг IV давоми...

2714 11:04 / 13.11.2018
Болгария Республикаси парламенти томонидан қабул қилинган quotДин тўғрисидаги қонунquotга кўра, давлат томонидан болгариялик мусулмонлар учун ҳар йили уч миллион давоми...

2239 10:06 / 27.12.2018
Масжидул Ҳаром маъмурлари зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь кунидан бошлаб кексалар ва жисмоний имконияти чекланган давоми...

2685 19:42 / 22.10.2022
Бугун 30 июнь, зулҳижжа ойининг биринчи куни, эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан бўлғуси ҳожиларимиз Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар. Аллоҳ таоло Ҳаж давоми...

2314 16:27 / 30.06.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021