1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ташвишга солиб турган муаммолар

15:18 / 04.07.2024 2022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизни кўпроқ ташвишга солган, ўйлантирган нарса эса охирги пайтларда атрофимизда пайдо бўлган турли динлар, ҳизблар, тоифалар, йўналишлар, оқимлар ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларга одамларнинг кўр-кўрона эргашиб кетаётганлари эди. Кўпчилик кишилар керакли билим ва тушунчага эга бўлмаганликлари сабабли мазкурларга эргашиб, уларнинг айтганини қилиб, ўзлари учун бахт ахтарадилар. Бечоралар аслида ўша «етакчи»ларнинг бирортаси ҳам ҳеч кимга бирор яхшилик қила олмаслигини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Динимиз, мазҳабимиз, дунёқарашимиздан кўпларининг хабарлари ҳам йўқ. Аввал нима бўлса, бўлгандир. Аммо ҳозир ота-боболаримиз амал қилиб, бахту саодат топган ўзимизнинг динимиз, мазҳабимиз ҳамда маданиятимизни яхшироқ ўрганиш ўрнига ўзганинг дини, мазҳаби ва маданиятига кўр-кўрона эргашиб кетаверишни оқилона иш сифатида баҳолаб бўлмайди.

Ўша бошқа дин, мазҳаб, ҳизб, оқим, йўналиш ва ҳоказоларга эргашаётганлар аввал ўзларининг, ота-боболарининг тутган йўлларини яхшилаб ўрганиб чиқишса яхши бўларди. Ҳозирда кўпчиликни ташвишга солиб турган муаммолар, кўнгилсизликлар ва бахтсизликларнинг олди олинар эди.

Бирор нарсага қарши чиқиш ёки уни қабул қилишдан аввал ўша нарса билан танишиб чиқиш кераклиги ҳамма билган ва амал қилиб келган ҳақиқатлардан биридир. Акс ҳолда яхшиликдан бебаҳра қолиш, билмасдан, ёмонликка қўл уриб қўйиш турган гап. Шунингдек, кўр-кўрона иш юритиш сабабли яхшиликка қарши чиқиш ёки ёмонликни оқлаш ҳам содир бўлиши мумкин.

Ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида мисол келтирайлик. АҚШлик бир черков арбоби Қуръони Карим нусхаларини намойишкорона ёқиш ниятида эканини эълон қилди. Кўпчилик ундан бу ишни қилмасликни илтимос қилишди. Аммо у ўз фикридан қайтмади. Ҳатто ўз давлатининг раҳбари ҳамда ташқи ишлар вазирининг ҳам гапи ўтмади. Шунда оддий бир имом унга «Сен Қуръони Каримни ўқиб кўрдингми?» деган саволни берди. У ўқимаганини айтди. Имом унга ўзи ўқиб ҳам кўрмаган нарсани йўқ қилиб ташлаш дуруст эмаслигини, бир ўқиб кўрса, яхши бўлишини тушунтирди. Натижада черков арбоби Қуръони Каримни куйдириш фикридан қайтди.

АҚШ конгресси аъзоси Марк Силжендернинг Исломга ва Қуръонга нисбатан адовати шу қадар кучли эдики, ҳатто 1998 йили АҚШ президенти Рамазон ойида Вашингтонда мусулмонлар вакиллари учун ифторлик ташкил қилиб, уларга Қуръони Каримни тиловат қилишга рухсат берганида «Оқ уй»га қўпол оҳангда норозилик хати йўллаган эди. Шунда унга Қуръони Каримни ўқиб, Ислом билан танишиш таклиф қилинди. Оқибатда у «Ҳалокатли англашилмовчилик» деб аталган китоб ёзиб, ҳозирги насоро оламининг Исломга бўлган салбий муносабати асосан Қуръон ҳақиқатини билмаслик натижасида келиб чиққанлигини исботлади.

Бу борада тинимсиз ўйлар, тафаккур қилар эдим. Нима учун одамлар ўзларига ўхшаган инсонларнинг «бахтли ҳаёт» ҳақидаги гапларига бунчалик қаттиқ ёпишиб оладилар? Тўғри, ҳаётий тажрибаларда уларнинг бир-бирларидан ўрнак олганлари яхши. Яхши ишларда тақлид қилиб, ёмонларидан четланганлари ҳам яхши. Аммо ўзига ўхшаган одамнинг гапини муқаддаслаштириш даражасига етиб боришдан нима фойда?

Нима учун кўпчилик одамлар кўринган дин, мазҳаб, ҳизб ёки фирқаларга эргашиб кетаверадилар? Ўшалардан «Ислом нима? Аҳли сунна вал жамоани, Ҳанафий мазҳабини биласанми?» деб сўралса, жавоб бера олмасликлари аниқ. Нима учун етти аждоди, ота-боболари юрган йўл қандай йўл эканини суриштирмайди-да, ўзига бахт-саодат топиш илинжида етти ёт бегонага эргашиб кетаверади?!...

«Мукаммал саодат йўли» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 16 ноябрдаги 03-07/8795 сонли тавсияси ила чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббана ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи.Маъноси .Эй Раббимиз Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду сано бўлсин,.Имом Бухорий ривоят қилган давоми...

3599 09:00 / 17.01.2023
Ҳакиму уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар .Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўй келиши сўфийлар истилоҳида .ворид, давоми...

1545 10:55 / 25.12.2024
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедиларndash Ҳолингга вой давоми...

3266 09:49 / 20.01.2024
Соиб ибн Ақраъ розияллоҳу анҳу халифа ҳазрати Умарга Наҳованд жангида шаҳид бўлган кишиларни санади. У таниқли, кўзга кўринган кишиларнинг исмларини бирмабир давоми...

2017 07:36 / 15.12.2024
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021