1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳақ келиши билан зўраки омиллар ўз-ўзидан тарқаб кетади

19:00 / 04.07.2024 1653 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

«Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса» (Исро сураси, 79-оят).

Яъни «Туннинг бир қисмини у(Қуръон)ни ўқиб, бедор ўтказ. Тун намози бўлмиш таҳажжудни – бедорлик намозини-да ўқи. Бу сенга қўшимча, ихтиёрий ва фазилат келтирувчи нафл намоз бўлсин. Шундай қилсанг,

«Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса».

Биз «мақтовли мақом» деб таржима қилган ибора «мақоми маҳмуд» шаклида машҳур бўлиб, диний маълумотлардан хабардор кишилар орасида ҳам таржима қилинмай, «мақоми маҳмуд» лафзи ила ишлатилади. «Мақоми маҳмуд» – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни аввалгилару охиргилар мақтайдиган мақом, у кишига берилган «улкан шафоат» мақомидир.

Тафсирчи уламоларимиз «Оятдаги «шоядки» сўзи Аллоҳ таоло томонидан айтилгани учун шак-шубҳани эмас, ҳақиқатни, албатта бўлишини англатади», – дейдилар.

Аллоҳ таоло Ўзининг охирги Пайғамбарини, маҳбубини, ўтгану қолган гуноҳларини Ўзи кечган зотни, икки дунёнинг сарвари Муҳам­мад соллаллоҳу алайҳи васалламни «мақоми маҳмуд»га эришиш учун намозларни қолдирмай, тўла-тўкис адо этишга, бунинг устига, кечаси бедор бўлиб, таҳажжуд намози ўқишга амр қилиши намознинг нақадар муҳим ибодат эканини билдириб турибди. Намознинг шу даражада аҳамиятли ибодат эканини била туриб, умрида пешонаси сажда кўрмай ҳам мусулмонлик даъвосини қилаётганлар ва жаннатдан умидвор бўлаётганлардан ҳайрон бўлади одам.

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ

«Ва: «Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», – дегин» (Исро сураси, 80-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали барча мўмин-мусулмонларга қандай дуо қилиш кераклигини ўргатмоқда. Бу дуога биноан, иймонли инсон ҳамма ишларида содиқ бўлишга ҳаракат қилиши ва бунда Аллоҳ таолодан ёрдам сўраши лозимлиги маълум бўлмоқда. Шу билан бирга, банда Аллоҳ таолодан:

«...менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», – деб сўрамоғи, дуо қилмоғи лозимдир. Аллоҳ қувват ато этмаса, банданинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ

«Ва айт: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир» (Исро сураси, 81-оят).

Ҳақ келди, иймон келди, Ислом келди. Ботил йўқ бўлди. Куфр йўқ бўлди. Ширк йўқ бўлди. Ҳақ бор жойда ботилга ўрин йўқ. Ҳақ келгандан сўнг ботил йўқ бўлиши табиий.

«Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир».

Чунки ботилда йўқ бўлиш табиати бордир. Унда доимийлик сифати йўқдир. Ботил ғайритабиий, ноҳақ омиллар, сабаблар ва кучлар воситасида зўрма-зўраки ва вақтинча туради. Ҳақ келиши билан зўраки омиллар ўз-ўзидан тарқаб кетади. Куфр, ширк, худосизлик ва улардан келиб чиқадиган тушунчаларга асосланган мафкуралар, тузумлар ва жамиятлар ана шундай зўраки омиллар ила тутиб турилади. Аммо ҳақ, яъни иймон ва Ислом келиши билан улар йўқ бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади У саводсизларгауларнингичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни давоми...

3046 08:26 / 09.11.2018
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса ndash .Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга давоми...

855 19:00 / 15.07.2025
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари .Сизларга давоми...

4302 12:29 / 14.03.2019
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Ва батаҳқиқ, Биз дунё осмонини чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва уларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам давоми...

4636 10:03 / 23.02.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021