1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ким буни боласи туфайли безовта қилди?

15:14 / 20.07.2024 3727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдилар. У зот билан бирга сафар қилишни бир тасаввур қилинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдингизда юрсалар, сиз эса у зотга қалбингизни қип-қизил гилам сингари тўшасангиз. У зот муборак оёқларини қалбингиз гиламига қўйсалар. У зотнинг юзларига яқиндан боқсангиз, бир сония ҳам кўзларингиздан ғоиб бўлмасликлари учун киприк қоқишни истамасангиз. У зотнинг сўзларини эшитсангиз, у зотнинг сўзларини лойқалатмаслиги учун бошқа сўзларни эшитишни истамасангиз. Сўнгра намоз ўқиш учун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида саф тортсангиз!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади:

«Ўша куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ташлаб бир иш билан кетдилар. Биз сўфитўрғайни кўриб қолдик. Унинг иккита полапони бор эди. Бизлардан кимдир полапонларни олди. Сўфитўрғай бизнинг атрофимиздан айланиб учиб безовта бўлди. Болаларидан ташвишда эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Қушнинг безовта бўлганини кўриб дедилар:

– Ким буни боласи туфайли безовта қилди? Унга боласини қайтариб беринглар!»

Қандай ажойиб дин! Қандай ажойиб шариат! Қандай ажойиб пайғамбар! Кичкина бир қушнинг кўнглини синдирмайди.

Муҳаббат дегани эргашмоқдир. Эргашиш эса амалдир. Кимда эргашиш ва амал бўлмаса муҳаббатни қанчалар даъво қилмасин, унинг муҳаббати нуқсонли муҳаббатдир.

Шоир айтади:

Чин бўлса эди гар муҳаббатинг,

Севганинг ортидан эргашар эдинг.

Чунки ошиқлардан қутилган ҳар иш,

Суюклиси ортидан ажралмай юриш.

Талоқ туфайли хотинини фарзандларидан ажратадиганлар билсинки, бир қушчанинг фарзанди туфайли безовта бўлишига рози бўлмаган пайғамбар алайҳиссалом инсоннинг фарзандларидан жудо бўлиб безовта бўлишига рози бўладиларми?!

Қалбнинг сингани суякнинг синганидан ёмонроқ бўлади. Чунки қалбнинг оғриғи қаттиқроқ бўлади. Синган суяк тезда битиб кетиши мумкин. Аммо синган қалб умуман битмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бировни бошқа биров ранжитишига рози бўлмадилар!

Бошқаларни кулдириш учун мажлисда бир кишининг зиддига гапиришинг унинг қалбини чуқур яралайди. Мажлис тугайди. Кулгулар поёнига етади. Сен устидан кулган киши ёстиққа маҳзун бўлиб бошини қўяди. Эҳтимол сен мазза қилиб кулган ўша кечада у ухлай олмас!

Кўнгил олиш ҳам рўза ва намоз сингари ибодатдир. Бир мискиннинг юзига табассум қилишингиз эҳтимол сиз учун ҳеч нарса эмасдир. Аммо ўша мискинга нисбатан буюк бир ишдир. Сиз табассумингиз билан унинг ўша кунини обод қиласиз, нурга тўлдирасиз, унга инсон эканлигини эслатасиз, унга ҳаётнинг аччиқликлари ундан тортиб олган қадрини англатасиз.

Корхонангизда ишлайдиган бир бечора ишчини бемор бўлганида кўргани боришингиз эҳтимол сиз учун бир неча дақиқадан бошқа нарса эмасдир. Аммо у учун буюк бир совға, бениҳоя катта бойликдир.

Оддий ишчингиздан кеча нега ишга келмаганини сўранг. Сўнгра унинг кўзидаги саодатга боқинг. Ундан ҳол сўраганингиз учун унинг кўзлари бахтга тўлганини кўрасиз. Шундай нарсалар борки, улар сиздан машаққат талаб қилмайди, аммо кўп маънога эга бўлади!

Бошқаларни саодатли қилиш унчалик катта бойлик талаб қилмайди. Буюк қалб бўлса бўлди.

Бошқаларни қайғуга солиш учун яланғоч қиличингиз, кучли муштингиз ёки шапалоғингиз бўлиши шарт эмас. Биргина аччиқ сўзингиз қиличдан ҳам ёмон яралаши мумкин уларнинг қалбини.

Ҳеч кимни безота қилманг!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, юртимизда ёш авлодни қўллабқувватлаш борасида катта ижтимоийсиёсий ҳаракатлар бошланди. Халқимизда иқтидорли, эркин фикрли, давоми...

6867 16:26 / 05.04.2018
Саҳобалардан бирор киши у аъробийни танимас эди. Саҳродан келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот давоми...

3641 14:29 / 12.01.2024
Одатда бировга зарари тегмайдиган одамларга нисбатан .Чумолига ҳам озор бермайди, иборасини қўллаймиз. Нима учун шундай Бир ўйлаб кўрганмизми Бошқа митти давоми...

10074 11:00 / 10.11.2020
Бу исм .ҳамма нарсани қамраб олувчи, деган маънони билдиради. Яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Бир давоми...

2690 09:03 / 06.03.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021