1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Куфа ва Басра шаҳарларининг қурилиши

09:36 / 27.07.2024 2129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Худди ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари билан Басра шаҳри ҳам қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Бу қишлоқ Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди.

Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида рўйи заминнинг сайқаллари бўлган исломий шаҳарлар қуриш ҳам бошланиб кетди.

Куфа ва Басра шаҳарлари битганидан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша пайтда Ироқ номи билан аталган Ислом жамиятининг шарқий бўлагини иккига бўлдилар.

Бирига Куфани марказ ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни волий, иккинчисига Басрани марказ ва Утба ибн Ғазвонни волий қилиб тайинладилар.

Шундай қилиб, исломий шаҳар қуриш ишларига ҳам асос солинди. Бунда ҳам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг тадбиркорликлари ўз самарасини берди. Дунё меъморчилик санъати саҳифаларининг зарварақларига олтин ҳарфлар ила ёзиладиган, заминнинг сайқали бўлмиш мусулмон шаҳарлар қуриш тарихининг биринчи қадамлари ана шундай бошланган эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу фақатгина янги исломий шаҳарлар қуришга эътибор бериб қолмай, қадимги шаҳарларни таъмирлашда ҳам жиддий ғайрат кўрсатганлар.

Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ Усмон ибн Атодан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу юртларни фатҳ қилганидан кейин Басранинг амири Абу Мусо розияллоҳу анҳуга мактуб ёзиб, жамоат учун алоҳида, қабилалар учун алоҳида масжид тутишга амр қилдилар. У жума куни жамоатнинг масжидига чиқиб, жамоат билан жума намози ўқир эди. Ҳазрати Умар Куфанинг амири Саъд ибн Абу Ваққосга ҳам, Мисрнинг амири Амр ибн Осга ҳам худди шундай мактуб ёздилар. Умар лашкарларнинг амирларига мактуб ёзиб, қишлоқларда эмас, шаҳарларда туришга ва ҳар бир шаҳарда биттадан масжид қуришга амр қилдилар. Аҳли Куфа, аҳли Басра ва аҳли Мисрларга ўхшаб ҳар бир қабила ўзига биттадан жомеъ масжид қуриб олмасликни амр қилдилар. Умарнинг даврида одамлар унинг амрларини маҳкам тутдилар».

Шу билан бирга, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидлар фаолиятини ҳам зийраклик билан кузатиб турар эдилар.

Имом Марвазий ва Ибн Абу Шайба Ибн Муовия Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Шомда Умар розияллоҳу анҳунинг олдларига келдим. У киши одамлар ҳақида сўраб: «Эҳтимол, бир киши қочган туядек масжидга кириб, ўз қавмининг мажлисини ёки ўзи таниган одамни кўрса, олдига бориб ўтирса керак?» деди. «Йўқ! Мажлислар турлича бўлади. Яхшиликни ўрганишади, зикр қилишади», дедим. «Модомики, шундай бўлсангиз, яхшиликда бардавом бўласизлар», деди у киши».

«Ислом тарихи» китоби биринчи жуз

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҳижратдан аввалги 15 йил, Рамазон ойи милодий 608 йил, августсентябрь.Бу пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ҳисобда ўттиз саккиз ярим давоми...

3561 19:04 / 22.10.2019
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан тўртинчиси умидсизлик ва шумланишга қарши кураш, инсонда орзуумидни ва ўзига давоми...

3263 11:00 / 20.07.2023
Чингизхон Бухорога илк бор ҳужум қилганида шаҳарни эгаллаб олишга ожизлик қилди. Сўнг ҳийла қилиб, шаҳар аҳлига .Ким биз томонга ўтса, омонлик берамиз,, деб мактуб давоми...

3023 15:45 / 29.11.2022
ҳижрий 37, милодий 657 йил Сиффин жанги ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу билан Муовия розияллоҳу анҳу ўртасида бўлди. Бу икки саҳоба орасидаги элчиларнинг давоми...

2596 14:10 / 09.12.2024
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021