1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ректори Хитой мусулмонлар жамияти раиси билан учрашди

15:53 / 29.07.2024 1402 pdf Ўқиш режими + -

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Қозон шаҳрида ўтказилган «Маънавий ипак йўли: Катта Евроосиё маконида анъанавий қадриятларнинг маъноси» мавзусидаги Ѵ Халқаро илмий-теологик конференция давомида Хитой мусулмонлари жамияти раиси Ма Ихуэй билан учрашув ўтказди. Унда томонлар ўзаро фикр-мулоҳазалар олиб боришиб, бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси ҳам бир қанча тадбирларда фаол иштирок этиб келаётгани таъкидланди. Ма Ихуэй бир неча йил олдин Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида зиёратда бўлгани, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний ва Имом Мотуридий каби алломалар айнан Ўзбекистон замимнидан етишиб чиққани ҳамда мазкур алломалар ислом оламида мислсиз хизмат қилиб ўтишганини мамнуният билан эсга олди. Ма Ихуэй Хитой мусулмонлари Марказий Осиё давлатлари хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти билан ҳам яқин алоқалар ўрнатиш ниятидалигини маълум қилиб, фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига ўзларини самимий саломларини етказишни сўради.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Хитой алоқалари қадимдан ривожланиб келаётгани, қадимий қўлёзма манбаларда Хитой ва Марказий Осиё ўртасида мунтазам алоқалар йўлга қўйилгани ҳақида гапириб ўтилди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Дунхуанда топилган археологик ашёлар қадимдан бу ерда Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдан келган савдогарлар яшаганини тасдиқлайди. Ўрта асрларда Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари хитой тилига таржима қилиниб, чин халқ табобатини ривожлантиришда кенг фойдаланилган. Бугунги кунда Хитой билан савдо, иқтисодий-сиёсий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янги босқичлари бошлаб юборилган.

Хитой Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигини биринчилардан бўлиб, 1991 йил 27 декабрда тан олган мамлакат ҳисобланади. Ҳозирда Хитой Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. У мамлакатимизнинг стратегик шерикларидан бири ва энг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади.

Икки мамлакат алоқаларининг ривожига туртки бераётган омиллардан бири, бу давлат раҳбарларининг олий даражадаги ташрифлари ҳисобланади. Ушбу ташрифлар ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. 1992-2023 йиллар мобайнида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг ўзаро ўнлаб давлат ташрифлари амалга оширилди. Биргина 2023 йилда Президент Шавкат Мирзиёев икки марта Хитойга ташриф буюрди: 8-19 май кунлари Циан шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» илк саммитида иштирок этган бўлса, 17-18 октябрда Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир камар, бир йўл» 3-халқаро форумида қатнашганини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнггида Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов учрашувни ташкил этгани учун Ма Ихуэй жанобларига самимий миннатдорлик изҳор қилиб, икки давлат диний соҳа вакилларини турли илмий конференция ва симпозиумларда иштирок этишлари бўйича маслаҳатлашиб, Хитой мусулмонлари жамияти билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорликка доим тайёрлигини маълум қилди.

 

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Adidas бренди бутун танани ва сочларни яширадиган сузиш кийимларининг биринчи коллекциясини ишлаб чиқарди. Бренд вакилларининг сўзларига кўра, сузиш кийими давоми...

3904 13:30 / 30.06.2021
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг энг улуғ мўъжизаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган сўнгги илоҳий китоб, боқий ҳужжат, қатъий далил, давоми...

1533 12:25 / 15.02.2021
Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотинқизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна бошчилигидаги давоми...

4942 15:37 / 08.10.2018
Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш давлат агентлиги раиси биринчи ўринбосари Нурлан Абдрахманов 2025 йил 31 март куни Сенатда бўлиб ўтган ҳукумат давоми...

1150 23:26 / 04.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021