1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нафс ва шайтон

16:02 / 29.07.2024 2856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ва шайтон инсоннинг энг катта душманидир. Бироқ буни кўпинча унутиб қўямиз.

Нафсга ютқазиш уни фақат яхшиликка буюради деб ўйлаш, унинг барча қутқу ва хоҳишларини фойдали деб билишдир.

Шайтоннинг энг катта ютуғи уни йўқ деб ўйлашингиздир. Душманнинг борлигини билмаслик, инкор қилиш унинг учун энг қулай ҳолат ва ғалаба асосидир.

Нафс яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам майл қилаверади ва уни поклаб, тарбия қилинса, яхшиликка ишлайди. Аммо қўйиб берса, ёмонлиги зиёда бўлиб, ваҳшийлашиб бораверади.

Нафс ўз истагини талаб қилганда қистаб туриб олади ва айтганини қилдирмагунча тинчимайди. Шайтон эса бир тарафдан йўл топа олмаса, бошқасидан келаверади.

Шайтон аслида жуда ҳам заиф, фақат нафс уни ўзига ғолиб қилиб олса, икки душман бир бўлиб инсонни ҳалокатга бошлайди. Нафсда майл бўлмаса, шайтон одамга йўл топа олмайди.

Ҳар қандай душманнинг ёмонлигидан сақланиш учун аввало ўша душманни яхшилаб таниб олиш керак.

Нафс ва шайтонни танимагунча, уларнинг қутқу ва ҳийлаларини билмагунча улардан омонда бўла олмайсиз.

Нафс ва шайтонни илоҳий таълимотларгина тўғри танита олади ва даволайди, инсон ақли бу борада аниқликка эриша олмайди, чунки у ҳар қанча ўткир бўлмасин, нафснинг исканжасидан ўзича тўлиқ халос бўла олмайди.

Ким нафсини покласа, нажот топади, ким уни нопок ҳолида қўйса, ноумид бўлиб, ҳалокатга йўлиқади.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

«Ҳилол» журнали 1 (58) сон

 

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам давоми...

7473 11:03 / 21.03.2020
Қусур учун қалб безовталанишиди. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан давоми...

3707 14:00 / 10.12.2023
Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд давоми...

4575 17:00 / 27.04.2022
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай давоми...

3946 15:35 / 05.08.2024