1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос оладиган эркаклар

12:20 / 29.07.2024 1462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мерос олишларига ижмо қилинган эркаклар умумий саналганда ўнта тоифа бўлиб, агар уларни тафсилоти билан санайдиган бўлсак, ўн бештадир:

1. Ўғил;

2. Ўғилнинг ўғли, қанча пастласа ҳам;

3. Ота;

4. Саҳиҳ бобо, қанча юқориласа ҳам;

5. Туғишган ака ёки ука;

6. Ота бир ака ёки ука.

7. Она бир ака ёки ука;

8. Туғишган аканинг ёки уканинг ўғли;

9. Ота бир аканинг ёки уканинг ўғли;

10. Туғишган амаки;

11. Ота бир амаки;

12. Туғишган амакининг ўғли;

13. Ота бир амакининг ўғли;

14. Эр;

15. Қул озод қилган эркак.

Мерос олувчи эркаклар жамоаси шулардир. Булардан бошқа ҳеч бир эркак мерос олмайди. «Манзуматур-Роҳбия» китобининг муаллифи уларни шеърий услубда зикр қилиб ўтган бўлиб, унинг маъноси шундай:

 

Эркаклардан меросхўрлар ўнтадир,

Уларнинг исмлари маълум, машҳурдир:

Ўғил, ўғилнинг ўғли, қанча пастласа ҳам,

Ота, унинг отаси, қанча юқориласа ҳам.

Ака-укалар, қай тарафдан бўлсалар ҳам,

Аллоҳ улар тўғрисида оят нозил қилган.

Амаки, отасидан бўлган амакисининг ўғли,

Бундай мўъжаз эслатмага шукр қил.

Эр ҳамда қулни озод қилган эркак,

Мерос олувчи эркакларнинг шудир барчаси.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учдан бирни олувчи меросхўрлар фақат иккитадир 1. Она 2. Она бир акаука ва опасингиллар икки ёки ундан кўп бўлишса. Биринчидан, она учдан бирни олиши учун иккита давоми...

1648 12:19 / 02.10.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .У қилган васият ёки қарзадо этилганидан сўнг..., Нисо сураси, 11оят. Ояти кариманинг зоҳири давоми...

1834 07:30 / 01.03.2024
Савол Меросга тегишли учта мерос оятларидан бошқа оятлар ҳам борми Жавоб Мерос тўғрисида ушбу уч оятдан ташқари бир неча ояти карималар ҳам келган. Лекин улар давоми...

2196 15:07 / 17.01.2024
.Радд, сўзи луғатда қайтариш, қайтиш, буриш деган маъноларда келади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига давоми...

1138 15:10 / 11.06.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021