1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ғоялар билан воситалар ўртасини аралаштириб юбориш

11:23 / 31.07.2024 1723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европаликлар ўзларини диндан мосуво қилдилар. Ахлоқ деган монеълик қилгувчи ёки дин деган тийиб тургувчи ҳам, илоҳий илмдан иборат уларни тўғриликка бошлагувчи ҳам уларда қолмади. Яратилишдан мақсад нималигини, ибтидоларию интиҳолари нима бўлишини ёддан чиқардилар ва: «Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз», дедилар.

Ана шу ақидаларининг табиатидан келиб чиқиб инсон учун лаззат, роҳат, моддий манфаат, ер юзида такаббурлик қилиш, ерда ­ хожаси ҳам вориси ҳам бўлмаган мамлакат сингари ­ ҳукмронлик қилиш, ер аҳолисига қаҳр қилиш, ердаги бойликлар ва хазиналарни фақат ўзиники қилиб олишдан бошқа мақсад ҳам, ғоя ҳам йўқ дея эътиқод қилдилар. Натижада, ана шу қувват ва илмни лаззатга эришиш, одамлар устидан эгалик қилиш, рақибларни мағлуб этиш учун ишлатдилар. Ўз мақсадларига эришиб бошқаларни ожиз қилиб қўядиган асбобларни яратишда мусобақа бошлаб юбордилар. Воситалар ғоялар билан аралашиб кетгунига қадар ана шу ҳолатда турдилар ва охири воситаларни ғоялар деб эътиқод қиладиган бўлдилар. Ихтиролар ва кашфиётларни бошқа мақсад учун бўлмаган ғоя сифатида қабул қилдилар.   Худди ёш болаларнинг ўйинчоқ ва қўғирчоқлар билан ўйнаб қолганларига ўхшаб улар ҳам ўша нарсаларга муккасидан кетдилар ва машғул бўлиб қолдилар. Роҳатни айни маданият шу  деган эътиқодга бордилар. Кейин эса илгарилашда давом этдилар ва ниҳоят тез бой бўлишни айни маданият дея эътиқод қилишга тушдилар.

Профессор С. Э. М. Жоуд шундай деган эди:

«Disraeli шундай дейди: «Ҳозирги даврда жамият маданият ­ роҳатдир деган эътиқоддадир. Аммо бизнинг эътиқодимизча, маданият тез бой бўлишдан иборатдир. Зотан тезда бой бўлиш  замонавий ўсмирнинг илоҳидир. У ўшани деб тинчини, роҳатини ва саломатлигини қурбон қилади, бошқаларга меҳр аралашмаган меҳрибонлик кўрсатади».

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Сино қаламига мансуб фалсафий асарларнинг илк таржималари Европада XII асрда, Испаниянинг Толедо шаҳрида таржимонлар мактаби ташкил қилинган пайтда пайдо давоми...

2484 16:00 / 14.08.2023
Европаликларда, юқоридаги сафсаталардан сўнг, илмфан Худо йўқлигини исбот қилди, унда дин қаердан пайдо бўлган, динга қандай муносабатда бўлиш керак каби давоми...

2536 13:48 / 02.12.2024
.Инквизициянинг табиати раҳмдил, меҳрибон ва консерватив бўлиб, бу ҳар қандай черков институтининг умумий ва ўзгармас сифатидир. Аммо, бу ташкилотдан давоми...

1352 09:02 / 10.10.2024
Император Буюк Теадоси, 380йилда христианликни ягона расмий эътиқод ҳолига олиб келади. Рим епископи, бошқаларга нисбатан зафар қучади ва Папа Baba унвонини олади. давоми...

2803 15:01 / 24.10.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021