1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Олтиндан қиммат дуо

16:35 / 03.08.2024 2860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар: «Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни жамлаб (ёдлаб) олгин:

1. «Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри,

2. Вал ъазиймата ъала рушди,

3. Ва ас’алука шукро ниъматика,

4. Ва ҳусна ъибаадатика,

5. Ва ас’алука лисаанан соодиқон,

6. Ва қолбан салиман.

7. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу,

8. Ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу.

9. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууби».

Имом Аҳмад ривояти.

Маъноси: Аллоҳим, албатта мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азиймат, ният сўрайман. Ва неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билганинг нарсага истиғфор сўрайман, албатта Сен ғайбларни билгувчи Зотсан!

Изоҳ: «Сабот» сўзининг маъноси Аллоҳ азза ва жалланинг дини ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини то вафот этгунча ушлашдир.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тонгда ва кеч кирганида .Роббийаллоҳ, таваккалту давоми...

6197 11:13 / 12.02.2022
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида .Роббим, менга ёрдам давоми...

1338 06:40 / 23.12.2025
Жобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу зот .Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик,, деб айтдилар. Имом давоми...

1490 09:50 / 08.07.2025
Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар.Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб .Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва давоми...

2178 11:49 / 06.07.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021