1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Тепаликка кўтарилганда такбир, пастликка тушганда тасбеҳ айтиш

09:50 / 08.07.2025 1490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бу зот: «Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривояти.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аскарлари агар тепаликка кўтарилишса, такбир айтишар эди. Агар пастликка тушишса, тасбеҳ айтишар эди.

Абу Довуд ривояти.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар ҳаж ёки умрадан (ровий: «ғазот, деб айтганларини биламан, холос», дедилар) қайтадиган бўлиб, тепалик ёки саҳро ерига кўтариладиган бўлсалар, уч марта такбир айтиб, сўнгра:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيْكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، آيِبُونَ عَابِدُونَ، سَاجِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحْزَابَ وَحْدَهُ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр. Айибуна абидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтардилар.

Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк У учундир. Ҳамд ҳам У учундир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Қулига нусрат бериб, аҳзобларни (гуруҳларни) якка Ўзи енгади.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. давоми...

1091 07:21 / 07 январь
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси давоми...

943 03:00 / 17.07.2025
Қуръони каримдадир .Қуёш чиқишидан илгари ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан У зотни покланг, Тоҳа сураси, 130оят. .Туну кун давоми...

2293 14:00 / 03.12.2022
. Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҲамийдумМажийд. Аллоҳумма давоми...

8855 12:37 / 28.08.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021