1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Лаа илаҳа иллаллоҳу»ни доим айтиб юриш фазилати

09:00 / 04.06.2025 2462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зумайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббосга: «Қалбимда ниманидир ҳис қиляпман», дедим. У киши: «Нима у?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, уни бирор кишига айтмайман», дедим. У киши: «Бирор шак бўляптими?» деб кулдилар. Сўнг: «Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто, Аллоҳ таоло: «Агар Биз сизга туширган нарсага шубҳада бўлсангиз...» (Юнус сураси, 94-оят) оятини нозил қилган.

Қачон нафсингда бирор нарса топсанг: «Ҳувал аввалу вал ахиру ваз зоҳиру вал батину ва ҳува бикулли шай`ин ъалийм», деб айт», дедилар».

Маъноси: У аввал ва охирдир, У зоҳир ва ботиндир. У ҳар бир нарсани билувчидир.

Абу Довуд ривояти.

Устоз Абулқосим Қушайрийнинг рисолаларида Аҳмад ибн Ато Рузборийдан ривоят келтирилган. У киши айтадилар: «Таҳорат қилганимда, сувни кўп ишлатиб юборгандай бўлдим, ичимда ғашлик пайдо бўлди. Кейин: «Эй Раббим, афв эт, афв эт», дедим. Шунда: «Афв илмдадир», деган нидо эшитилди. Сўнгра мендан ҳалиги ғашлик кетди».

Баъзи уламолар: «Намоз, таҳорат ва шуларга ўхшаш нарсада васвасага тушган киши: «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиши мустаҳабдир. Чунки шу калимани шайтон эшитса, узоқлашади», дейишган.

«Лаа илаҳа иллаллоҳу» калимаси зикрнинг бошидир. Шунинг учун умматнинг улуғлари, солиҳларнинг тарбиячилари, муридларга одоб берувчилар шу калимани доимо айтиб юришни буюришган.

Саййид Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтадилар: «Абу Сулаймон Доронийга васваса оралагани тўғрисида шикоят қилдим. У киши: «Агар сендан васваса кетишини хоҳласанг, қай вақт бўлса ҳам, хурсанд бўл. Чунки мўминнинг хурсандчилигидан кўра шайтонни ғазаблантирадиган нарса йўқдир. Агар ғам чекаверсанг у ҳаддидан ошаверади», дедилар».

Баъзи уламолар: «Иймони комил киши васваса билан синалади. Чунки ўғри ҳеч қачон хароба уйни ўмаришни қасд қилмайди. Шунинг сингари шайтон ҳам иймони заифни эмас, балки иймони комилни қасд қилади». деб айтишди.

Валлоҳу аълам!

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб давоми...

1381 09:06 / 05.06.2025
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг фикрига васваса келса, .Аманна биллаҳи ва биросулиҳ,, деб уч марта айтсин. давоми...

1364 09:40 / 02.06.2025
Эй Аллоҳ, бизга айбларимизни биладиган душманни бириктириб қўйдинг. У душман ўз тўдаси билан бизни биз кўра олмайдиган томондан кўради. Эй Аллоҳ, уни Ўз давоми...

2731 06:00 / 03.06.2023
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиМен .Эй Аллоҳнинг Расули Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ, деб айтдим. У зот .Аллоҳ фаришталарига ихтиёр давоми...

3662 11:23 / 27.05.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021