1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Салавоти шарифнинг фазилати

09:41 / 07.08.2024 2302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоатларига муҳтождирлар.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ [بُنْدَارٌ ] ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خَالِدٍ بْنُ عَيْمَةَ، حدتَنِي مُوسَى بْنُ يَعْقُوبَ الزَّمْعِيُّ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ كَيْسَانَ، أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ شَدَّادٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

قَالَ: «أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةٌ ».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг якини менга энг кўп салавот айтганидир» («Сунани Термизий», 352-боб, 484-ҳадис).

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، أَخْبَرَنَا إِسْمَعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنِ الْعَلَاءِ بنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً، صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا ] عَشْرًا».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки менга бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўн салавот ёзади». («Сунани Термизий», 352-боб, 485-ҳадис, ҳасан-саҳиҳ).

Суфён Саврий ва кўп илм аҳлидан ривоят қилинади: «Раббнинг салоти – раҳмат, фаришталарнинг салоти – истиғфордир».

Қуръони Карим тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Чунки бу Аллоҳнинг амридир. Шунинг учун солиҳ ва муттақий зотлар ўз тобеларига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кунлик вазифа ҳам қилиб берадилар.

Исмоил Ҳаққий Бурсавий айтадилар:

«Ҳадиси шарифда айтилади: «Менга салом берган ҳар бир мусулмон банданинг саломига алик олмоғим учун Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради».

(Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон»; Имом Абу Довуд, қаранг: «Ал-фатҳул-кабир», 3/103).

Бу ҳадиси шарифдан чиқадиган хулосага кўра, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барзах оламида ҳаётдирлар. Чунки кечами, кундузми, доим ул зотга салом бериб турадиган бирор киши топилади. («Руҳул-баён», 6-жилд, 479-саҳифа).

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1686 09:44 / 14.06.2025
Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиАлбатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда . .Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул давоми...

1776 09:00 / 18.11.2024
.Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг, Ғофир сураси, 55оят.

8888 17:04 / 31.01.2023
Аллоҳ таоло Зухруф сурасининг 14оятида .Бизларга бу кема ёки отуловни бўйсундириб қўйган Зот яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир давоми...

1381 12:41 / 03.07.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021